Моди – Путинга: “Урушнинг ҳар бир куни инсониятни орқага тортяпти”
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Бишкекда ўтаётган Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида РФ президенти Владимир Путин билан учрашаркан, уни яна бир бор Украина билан урушни тўхтатишга чақирди.

Моди Путинга: "Урушнинг ҳар бир куни инсониятни ортга тортмоқда"
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Бишкекда бўлиб ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашувда уни яна бир бор Украина билан урушни тугатишга чақирди.
"Урушнинг ҳар бир куни инсониятни ортга тортмоқда. Ҳарбий ҳаракатларни тугатишга ўтиш керак", – дея Модининг сўзларини келтирди "Интерфакс".
Ҳиндистон ва Россия етакчилари Владимир Путиннинг 2025-йил декабрида Ҳиндистонга амалга оширган давлат ташрифидан буён илк бор юзма-юз учрашдилар. Улар ўзаро мулоқотини шу ой Деҳлида бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида ҳам давом эттирадилар.
Нарендра Моди Владимир Путинни Украинадаги урушни тўхтатишга бундан аввал ҳам омма олдида очиқчасига даъват қилган.
"Бугунги давр уруш даври эмас. Биз сиз билан телефон орқали ҳам кўп марта гаплашганмиз: демократия, дипломатия ва мулоқот – дунёга таъсир қиладиган воситалардир", – деганди Моди 2022-йилда ШҲТнинг Самарқанд саммитида.
"Бомбалар, қуроллар ва ўқлар шароитида муаммога ечим топиш ва тинчлик бўйича музокаралар муваффақиятли бўлиши имконсиз", – деганди у 2024-йилда Москвага ташрифи вақтида.
Ҳиндистон етакчиси ўша йили Киевга ташрифи вақтида ҳам томонларни диалог ва дипломатия орқали масалага ечим топишга чақирганди.

