Маҳаллий

МКБАНКда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг салбий оқибатлари бўйича давра суҳбати ўтказилди

Мазкур тадбирнинг асосий мақсади - банк ходимлари, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,

МКБАНКда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг салбий оқибатлари муҳокама қилинди

МКБАНКда "Хавфсиз ва соғлом юрт" комплекс тезкор-профилактик тадбирлари ойлиги доирасида Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг салбий оқибатлари, уларнинг ёшлар ҳаёти ва келажагига таҳдиди" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Бошқарув раиси ўринбосари С.Мелибаев, Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти ходими, капитан Улуғбек Алтибоев, шунингдек, банк ходимлари ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирнинг асосий мақсади банк ходимлари, хусусан, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар истеъмолининг аянчли оқибатлари ҳақида хабардорликни ошириш ҳамда уларни турли зарарли иллатлардан ҳимоя қилишдан иборат эди.

Давра суҳбати давомида Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти мутахассиси гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг инсон саломатлиги, руҳий ҳолати ва ижтимоий ҳаётига кўрсатадиган салбий таъсири ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, ушбу иллатларнинг ёшлар келажаги, оилавий муҳит ва жамият тараққиётига етказадиган зарарли оқибатлари ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.

Тадбирда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда бу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жавобгарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.