Технология

Мицубиши томида белкураги бор пикап чиқарди – бу ҳазил эмас

Мицубиши (Япония) компаниясининг Бразилиядаги бўлинмаси афсонавий «Раллй дос Сертõес» шарафига пикапнинг махсус версияси бўлган Тритон Савана Сертõес чекланган сериясини тақдим этди.

Мицубиши Бразилияда томида белкураги бор пикапни тақдим этди – бу ҳазил эмас. Аутоеволутион хабарига кўра, ушбу автомобил фақат Бразилия бозорида сотилади ва заводдан тўғридан-тўғри пўлат юкхона, трап ва ҳақиқий белкуракни ўз ичига олган экспедиция тўплами билан бирга етказиб берилади.

Ушбу махсус версия Тритоннинг ҳозирги авлодининг энг юқори Катана комплектацияси асосида яратилган. Уни ташқи кўринишидан осонгина ажратиб олиш мумкин: кузови "Сонсрете Спот Грай" рангида бўлиб, ғилдираклари, шноркели, туман чироқлари ва стикерларида "Сертõес" тўқ сариқ рангли аксентлар мавжуд. Қисмлари қора рангга бўялган ва 18 дюймли Гоодьеар Вранглер Дуратрас РТ лой шиналари билан жиҳозланган.

Асосий фарқ декоратив элементларда эмас, балки оғир йўлтанламас шароитлар учун тайёрланган тўпламда. Томига тирналишдан ҳимояловчи Х-Линер қопламали, 50 кг юк кўтариш қобилиятига эга пўлат юкхона ўрнатилган. Унга белкурак ва композит траплар маҳкамланган. Эълон қилинган сув кечиш чуқурлиги 800 мм ни ташкил этади.

Двигател ўзгаришсиз қолган. Капот остида 205 от кучи ва 470 Н·м айлантирувчи лаҳзага эга 2,4 литрли битурбодизел двигател жойлашган бўлиб, у 6 поғонали автомат узатмалар қутиси ва Супер Селест 4ВД-ИИ тўлиқ узатмалар тизими билан бирга ишлайди. Салонда офлайн навигацияли 9 дюймли мултимедиа тизими, 360° камера, тўқ сариқ чокли чарм қопламалар ва махсус Сертõес белгичалари сақланиб қолган. Пол гиламчалари резина бўлиб, уларни шланг билан ювиш мумкин.

Автомобилнинг нархи 339 990 Бразилия реали, яъни тахминан 66 минг долларни ташкил этади. Автомобиллар сони чекланган, аммо компания уларнинг аниқ миқдорини ошкор қилмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.