Мисрнинг Қизил денгиз соҳилида автобус ҳалокати 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Расмийларнинг сўзларига кўра, Жанубий Синай губернаторлигидаги авария оқибатида яна 28 киши жароҳат олган.

Миср соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Мисрнинг Қизил денгиз соҳилида автобус ҳалокатида ўн олти киши ҳалок бўлди.
28 киши жароҳат олган бахциз ҳодиса чоршанба куни эрталаб Жанубий Синай губернаторлигидаги Қизил денгиздаги Даҳаб ва Нувеиба шаҳарларини боғловчи йўлда содир бўлган.
Вазирлик биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва жароҳатланганларни ташиш учун воқеа жойига 20 та тез тиббий ёрдам машинасини юборди. Ҳалокат сабаби ҳали аниқланмаган.
Бу минтақа бутун дунё бўйлаб сайёҳларни ўзига жалб қиладиган машҳур сайёҳлик маскани ҳисобланади.

