Дунё

Миср “Росатом”ни АЕС қурилиши вақтида хавфсизлик қоидаларини бузганликда ва ходимларининг ичкиликбозлигида айблади

Миср ҳукумати "Росатом"ни атом электр стансияси қурилиши жараёнида хавфсизлик қоидаларини бузганликда ва ходимларининг ичкиликбозлигида айблади. Бу ҳақда Политисо нашри хабар берди.

Э'тирозлар Эл Дабаа атом электр стансияси қурилиши вақтида юзага келган. "Росатом" корпорацияси барча хавфсизлик талабларига риоя қилинаётганини та'кидласа-да, унинг ички ҳужжатларида муаммолар аниқланган. Мисрдаги бу вазият Венгриядаги лойиҳанинг тақдирига ҳам та'сир қилиши мумкин, у ерда "Росатом" томонидан қурилаётган иккита янги энергоблокни текшириш бошланган.

Миср атом электр стансиялари бошқармаси 4-июн куни "Росатом"нинг юқори лавозимли менежерларидан бирига юборган махфий мактубида қурилиши тугалланмаган реактор блокларида аниқланган нуқсонлар, ядровий хавфсизлик этикасининг бузилиши ва лойиҳа ходимларидан бири томонидан қасддан бепарволик ҳақида ма'лумот берган. Хусусан, 1, 2 ва 3-энергоблоклар пойдевор плиталаридаги камчиликларни бартараф этиш учун бир йил вақт сарфланган, 4-блок бетонида эса бо'шлиқлар топилган.

Бошқарма "Росатом"ни стансия қурилиши ярмидан ко'прог'ига якунланганини исботлаш учун чалг'итувчи усуллар ва сохта ишларда айблади. Обьектдаги визуал ко'рик асосий иншоотлар ҳали ҳам ерости қурилиш босқичида эканини ко'рсатган.

Регуляторнинг та'кидлашича, "Росатом"да нопрофессионал корпоратив маданият шаклланган: ходимларда тақиқланган алкоголли ичимликлар аниқланган, улар сохта рухсатномалардан фойдаланган, қурилиш майдончасида олинган сурат ва видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Ог'ир очиқ синиш жароҳати олган ищини эса жиҳозланган тез ёрдам машинасида шифохонага олиб бориш о'рнига, воқеани қасддан яшириш учун шахсий машинада олиб кетган.

Политисо бу ва бошқа ҳужжатларни махсус хизмат ходимларидан олган. Улар орасида "Росатом"нинг махфий ҳужжатлари ҳам бор. Уларда Миср расмийларининг хавотирлари асосли экани, кечикишлар, қурилиш сифати билан бог'лиқ муаммолар ва лойиҳани бошқаришдаги муваффақияцизликлар батафсил баён этилган.

"Росатом"нинг 2025-йилги аудиторлик хулосаси қораламасида шартнома мажбуриятларини бажармаслик борасида сезиларли хавф ҳақида огоҳлантириш мавжуд бо'лган. Давлат корпорацияси АЕСнинг биринчи энергоблокини ишга туширишни бир ярим йилга — 2028-йил сентябридан 2030-йил март ойига кечиктириши кутилмоқда.

"Росатом"нинг Политисо нашрига ма'лум қилишича, Миср расмийлари мактубидаги ҳеч бир да'во "лойиҳада ко'зда тутилган шартномавий, техник ва назорат тартиб-қоидалари доирасида тасдиқланмаган".

**Венгриядаги лойиҳа ва текширув**

Шунга о'хшаш номувофиқликлар Венгрияда ҳам аниқланиши мумкин. У ерда Россия давлат корпорацияси "Пакш" АЕСда иккита янги реактор қурмоқда. "Пакш-2" лойиҳасини амалга ошириш бо'йича келишув 2014-йилда тузилган бо'либ, Россия о'ша пайтдаги Виктор Орбаннинг ҳукуматига 10 миллиард еврогача давлат молиялаштиришини ажратган эди.

Бироқ амалдаги бош вазир Петер Мадяр лойиҳанинг амалга оширилишини шубҳа остига қо'йган. Унинг со'зларига ко'ра, Венгрия бир нечта омборхоналар ва иккита катта бетон чуқур деб та'рифлаган обьектга қо'шимча равишда тахминан 2,8 миллиард евро сарфлаган.

"Пакш-2" 2024-йилда ишга тушиши керак эди, аммо мен уларнинг шартнома шартларига ҳақиқатан ҳам риоя қилаётганини ко'рмаяпман, деган Мадяр.

Бундан ташқари, янги энергоблоклар совутиш учун Дунай сувидан фойдаланиши керак бо'лади, бироқ Европадаги иқлим о'згариши бу технологиянинг самарадорлигини шубҳа остига қо'ймоқда. Кучли иссиқ туфайли Дунай дарёсининг саёзлашиши август ойи бошида "Пакш" АЕС реакторларини вақтинча о'чириб қо'йишга мажбур қилди.

"Росатом" бош директори Алексей Лихачевнинг та'кидлашича, "Пакш-2" қурилиши жадвалга мувофиқ давом этмоқда, 5-энергоблокнинг бетон тайёргарлик ишлари 80 фоиздан ортиққа бажарилган, 6-блок бо'йича ишлар эса олиб борилмоқда. Шунга қарамай, Мадяр ҳукумати молиялаштириш ва лойиҳалашни о'з ичига олган "Пакш-2" лойиҳасини то'лиқ тафтиш қилишга қарор қилди.

**О'збекистондаги лойиҳа**

"Росатом" О'збекистонда ҳам кичик қувватли атом электр стансиялари қуриш бо'йича дастлабки келишувга эга. 5-июн куни Фориш туманида АЕС пойдеворини қуриш бошлангани муносабати билан маросим бо'либ о'тган. Унда қатнашган "О'затом" агентлиги директори "Дарё" мухбири саволига жавобан Жиззах вилоятида қурилаётган стансиясининг базавий қиймати 9,5 млрд долларга етишини айтган.

Мулозимга ко'ра, мазкур маблаг'нинг 85-90 фоизи кредитлар ҳисобидан жалб қилинади. Владимир Путин эса Россия О'збекистонга бу мақсад учун имтиёзли кредитлар ажратишини та'кидлаганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.