Маҳаллий

Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

16-август куни кечқурун Мирзо Улуғбек тумани Асака кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин юз берди. Ёнғинни ўчиришга 1 соатдан ортиқроқ вақт кетган.

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин келиб чиқди.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Асака кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида 16-август куни ёнғин содир бўлди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 22:02 да ушбу уйнинг том қисмида ёнғин бошлангани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув бўлинмаси воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган. Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган ва соат 23:33 да тўлиқ ўчирилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ўт ўчириш машинасининг кўп қаватли уйнинг аркаси туфайли бино ҳовлисига кира олмагани акс этган. Шунингдек, тасвирларда ёнғин бинонинг мансарда қисмидаги хонадонларга ҳам тарқалгани кўринади.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.