Маҳаллий

Мирзо Улуғбек туманида 3 октябрь куни етти соатга газ ўчирилади

3 октябрь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар берди. Соат 10:00 дан 17:00 гача мутахассислар диаметри 133 мм бўлган ўрта босимли ер ости газ қувури задвижкасидаги сизиб чиқишни бартараф этадилар. Ишларни «Мирзо Улуғбектумангаз» филиалининг газ таъминоти бўлими амалга оширади. «Асака» маҳалласидаги 650 та хусусий хонадонда газ вақтинчалик ўчирилади. Шунингдек, 22 та кўп қаватли уй ҳам газсиз қолади […]

Мирзо Улуғбек туманида 3 октябрь куни етти соатга газ ўчирилади

3 октябрь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар берди.

Соат 10:00 дан 17:00 гача мутахассислар диаметри 133 мм бўлган ўрта босимли ер ости газ қувури задвижкасидаги сизиб чиқишни бартараф этадилар. Ишларни «Мирзоулуғбектумангаз» филиали газ таъминоти бўлими амалга оширади.

«Асака» маҳалласидаги 650 та хусусий хонадон вақтинчалик газсиз қолади. Бундан ташқари, 1 056 та хонадон жойлашган 22 та кўп қаватли уйда ҳам газ таъминоти тўхтатилади.

Чеклов Асака, М. Ганди, Салар, Салар-1, 2-тор кўчаси, Маҳатмаганди-1, 2-тор кўчаси, Тамарахоним, Пушкин-Пишпек, Дархон ва Дархон 1-тор кўчаларига дахл қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.