Сиёсат

Мирзиёев Трампга Вашингтондаги боғ учун 2 та анъанавий шийпон совға қилди

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга ънафис ишланганъ иккита ўзбек шийпонини совға қилди. Улар Вашингтонда қурилиши режалаштирилган Америка қаҳрамонлари миллий боғига ўрнатилади. ъУлар дўстлигимиз ва стратегик шериклигимиз рамзига айланадиъ, — деб ёзди АҚШдаги элчи Фурқат Сидиқов.

Мирзиёев Трампга Вашингтондаги боғ учун 2 та анъанавий шийпон совға қилди.

Нев Ёрк Тимес нашри АҚШ президенти Доналд Трампга тақдим этилган навбатдаги хорижий совғалар ҳақида материал эълон қилди. Унда Қатардан келтирилган ҳашаматли самолёт, Саудия Арабистонидан борган бир жуфт қоплон қаторида Ўзбекистон президенти томонидан тақдим этилган, “нафис ишланган” 2 та шийпон ҳақида ҳам сўз боради.

Қайд этилишича, шийпонлар президент Трамп режалаштирган, Америка қаҳрамонлари миллий боғи қуриладиган Ғарбий Потомак боғига ўрнатилади. “Сўнгги кунларда у ерда Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан жўнатилган почта ёрлиқлари бўлган улкан қутиларни ташиётган юк машиналари пайқаб қолинди. Ўзбекистондаги боғлар Марказий Осиёнинг анъанавий, мураккаб ёғоч ўймакорлиги санъати акс этган шийпонлари билан ажралиб туради”, — дейилади хабарда.

“Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев анъанавий ўзбек шийпонларини президент Доналд Трампга саховат ила туҳфа этди, у эса совғаларни Америка Қўшма Штатлари халқи номидан қабул қилиб олди. Ғарбий Потомак боғи меҳмонлари шу кузнинг охирида нафис ишланган айвонлардан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлади”, — деди АҚШ Ички ишлар вазирлигининг алоқа бўйича директори Кейти Мартин (НЙТ иқтибоси).

Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сидиқов бу совға ҳақида ўзининг Х саҳифасида ёзди. “Ўзбек санъати Вашингтондаги Америка қаҳрамонлари миллий боғининг бир қисмига айланишидан фахрланамиз. Ўзбекистон президентининг АҚШ президенти ва Америка халқига туҳфаси бўлган иккита анъанавий ўзбек шийпони дўстлигимиз ва стратегик шериклигимиз рамзига айланади”, — деди у.

Қайд этилишича, Трамп Миллий хиёбон яқинида жойлашган, асосан спорт майдонларидан иборат Ғарбий Потомак боғида кенг масштабли лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Лойиҳа ҳовузлар, овқатланиш жойлари, амфитеатр ҳамда таниқли америкаликларнинг табиий ўлчамдаги 250 та ҳайкалини ўз ичига олади. Таклиф этилаётган Қаҳрамонлар боғи яқинида голф майдони бўлиб, Трамп уни ҳашаматли дам олиш масканига айлантиришни таклиф қилган.

Бироқ Трамп маъмурияти расмийларига кўра, иккала лойиҳа ҳам ҳали дастлабки режалаштириш босқичида. Қаҳрамонлар боғига доир ҳар қандай режалар, жумладан, алоҳида ҳайкалларнинг дизайнлари одатда Пойтахтни режалаштириш миллий комиссияси ҳамда Тасвирий санъат комиссияси орқали кўриб чиқилиши керак.

Июн ойида Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон савдо ҳамда инвестиция битими бўйича музокараларни жадаллаштирганди. Ўзбекистон АҚШнинг кўплаб саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қўлланадиган божларни бекор қилиш ёки камайтиришни ўз зиммасига олган, деб ёзади НЙТ. “Қўшма Штатлар эса Ўзбекистоннинг саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан бож тарифларини қўллашда ижобий жиҳатларни инобатга олиш мажбуриятини қабул қилган”.

2025-йилнинг сентабр ойида Трамп ижтимоий тармоқдаги постида Мирзиёевни “Юксак ҳурматга сазовор” инсон деб атаган ва уни 8 миллиард долларлик Боеинг самолётларини харид қилгани билан табриклаганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.