Мирзиёев ТДТ мамлакатларидан келган талабалар учун ҳар йили 200 та грант ажратилишини эълон қилди

Мирзиёев ТДТ мамлакатлари талабалари учун ҳар йили 200 та грант ажратилишини эълон қилди
Ўзбекистон туркий давлатларнинг ёш фуқаролари учун ҳар йили 200 та таълим грантини ажратади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Анқарада бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) 13-саммитида маълум қилди.
Давлат раҳбари ташкилотга аъзо мамлакатлар ёшларини ушбу имкониятдан фойдаланишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, замонавий билим ва кўникмаларга эга ёшлар таълимига киритилган сармоялар давлатлар ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг асосига айланади.
Бундан ташқари, "Янги Ўзбекистон" стипендия дастури доирасида 500 нафар хорижлик талаба ўқиш учун грант олиб бўлди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) мамлакатлари ўртасида фуқароларнинг сафарларини енгиллаштириш, жумладан, чегараларни ID-карталар орқали кесиб ўтиш имкониятларини кенгайтиришни таклиф қилган эди. У ушбу ташаббус билан 30 октябрь куни ташкилотнинг Анқарадаги саммитида чиқиш қилди.

