Минимал Пҳоне 2 - кучли антисмартфон тақдим этилди
Минимал Пҳоне 2 - рақамли қарамликни камайтириш учун яратилган смартфон. У минималистик ёндашув туфайли чексиз скроллинг, видеолар ва кўнгилочар машғулотларни камроқ жозибадор қилиб қўяди. Ғоя оддий: телефон фойдаланувчининг диққатини доимий жалб қилиб турмасдан, мулоқот қилишга ва вазифаларни ҳал этишга ёрдам бериши керак.

Минимал компанияси жисмоний ҚВЕРТЙ клавиатураси билан жиҳозланган иккинчи авлод антисмартфони – Минимал Пҳоне 2ъни тақдим этди.
Ушбу янги қурилма 3,92 дюймли ОЛЕД экранга эга бўлиб, унинг ўлчамлари 1240×1080 пикселни ташкил этади ва янгиланиш частотаси 90 Гс. Бу аввалги моделдаги Э-Инк дисплейининг ўрнини босди. Қурилманинг корпуси шиша ва металлдан ишланган бўлиб, биринчи версиянинг пластик корпусидан фарқ қилади.
Минимал Пҳоне 2 рақамли қарамликни камайтириш мақсадида яратилган. Унинг минималист ёндашуви чексиз скроллинг, видеолар ва бошқа кўнгилочар машғулотларни камроқ жозибадор қилади. Асосий ғоя шундан иборатки, телефон фойдаланувчининг диққатини доимий равишда жалб қилмасдан, мулоқот қилиш ва вазифаларни бажаришга ёрдам бериши керак.
Андроидънинг махсус қобиғи бўлган Минимал ОСъда ўз-ўзини чеклашнинг бешта варианти мавжуд: экранни кулранг тусга ўтказиш, иловаларни очишдаги кечикиш, ижтимоий тармоқларни блоклаш, кунлик экран вақти чегараси ва “диққатни жамлаш соатлари”. Агар фойдаланувчи ўрнатилган чекловлардан бирортасини бекор қилмоқчи бўлса, смартфонни завод созламаларига қайтариши шарт. Компания бу ёндашувни қурилманинг асосий хусусиятларидан бири деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, Минимал чекловлардан воз кечишнинг янада кескин усулига тўсқинлик қилмайди. Ишлаб чиқарувчи юклагични блокдан чиқариш ва бошқа прошивкаларни ўрнатишни расман тақиқламасликка ваъда бермоқда.
Бироқ, бошқа прошивка ўрнатилса, эгаси Минимал ОСънинг муҳим функсияларидан бири – “матнли интерфейс”дан маҳрум бўлади. Бу интерфейс орқали буйруқларни клавиатура ёрдамида бош экрандан киритиш мумкин. Масалан, “нон сотиб ол” жумласи тегишли иловада вазифа яратади. Шу тарзда СМС юбориш, тақвимга қайдлар киритиш, эслатмалар яратиш, қўнғироқ қилиш, иловаларни қидириш ва сунъий интеллект ёрдамчиси билан мулоқот қилиш мумкин.
Қурилманинг самарадорлиги учун 8 ГБ ЛПДДР5Х тезкор хотирага эга МедиаТек Дименситй 8300 процессори масъул. Ички хотира сиғими УФС стандартидаги 256 ёки 512 ГБ. Шунингдек, 50 мегапикселли асосий камера, 20 мегапикселли олд камера, 3000 мА·соат сиғимли аккумулятор ҳамда 27 Вт қувватли симли ва 15 Вт қувватли симсиз Қи зарядлаш технологияси мавжуд. Қўшимча имкониятлар қаторига 5Г, Ви-Фи 6Э, Блуетоотҳ 5.4, ГПС, НФС, ёндаги бармоқ изи сканери, стереодинамиклар ва қулоқчин учун 3,5 миллиметрли улагич киради.
Минимал Пҳоне 2 “оникс” ва “марварид” рангларида сотувга чиқарилган. Олдиндан буюртма берувчилар учун эса эксклюзив тўқ сариқ рангдаги версия мавжуд. 256 ГБ хотирали версия 599 доллар, 512 ГБ хотиралиси эса 699 доллар туради. Эксклюзив тўқ сариқ рангдаги модел эса 899 долларга баҳоланган.

