Микел Артета «Арсенал» билан шартномасини узайтирди
Битим 2030-йилгача мўлжалланган, унинг молиявий шартлари эълон қилинмади.

Микел Артета «Арсенал» билан шартномасини янгилади
Англиянинг «Арсенал» футбол клуби бош мураббийи Микел Артета клуб билан янги битимга имзо чекди, деб хабар берди лондонликлар расмий сайти.
Шартнома 2030-йилгача амал қилади, унинг молиявий тафсилотлари ошкор этилмади.
Артета жамоани 2019-йил декабридан бери бошқариб келмоқда. Унинг раҳбарлигида «Арсенал» 2025/26-йилги мавсумда Англия чемпионига айланди. Бундан ташқари, клуб мамлакат кубоги ҳамда уч марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.
Артета футболчилик фаолияти давомида ҳам аввал «Арсенал» сафида тўп сурган.

