Сиёсат

Миграция агентлигига Муҳсинхўжа Абдураҳмонов раҳбар бўлди

Президент Беҳзод Мусаевни бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этди. Идоранинг янги раҳбари этиб 2021 йилнинг июль ойидан буён Японияда элчи бўлиб ишлаб келган Муҳсинхўжа Абдураҳмонов тайинланди.

Миграция агентлигига Муҳсинхўжа Абдураҳмонов раҳбар бўлди

Мусаев Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Тегишли қарорни президент Шавкат Мирзиёев имзолади, дея хабар берди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов. Ҳужжатда унинг бошқа ишга ўтаётгани кўрсатилган.

Агентликнинг янги раҳбари этиб президент 2021 йил июль ойидан буён Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган Муҳсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмоновни тайинлади.

У 52 ёшда. Тошкент иқтисодиёт университетини тамомлаган (1996), АҚШнинг Чико шаҳридаги Калифорния давлат университетида стажировка ўтаган (1994–1995), шунингдек, Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси курсларида таҳсил олган (1996–1998).

1998–2001 йилларда Отару тижорат университети (Япония) магистранти, 2001–2004 йилларда Хоккайдо университети (Япония) докторанти бўлган. 2006–2008 йилларда ушбу университетнинг илмий тадқиқотчиси бўлиб ишлаган.

2004–2006 йилларда Coca-Cola Uzbekistan LLC компанияси менежери, 2008–2017 йилларда MTRUST (Япония) компанияси бош директори лавозимларида фаолият юритган.

2018–2021 йилларда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи бўлган, кейин қисқа муддат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Инвестициялар бошқармасини бошқарган.

Беҳзод Мусаев (1973 й. т.) Миграция агентлигига 2024 йил сентябрь ойида раҳбар бўлган эди. Бунгача у камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири бўлиб ишлаган. Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазири, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ҳисоб палатаси ва Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимларида фаолият юритган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.