Дунё

Миграция агентлиги шифокор ва ҳамшираларни Чехия, Словакия ва Полшага ишга таклиф этмоқда

Миграция агентлиги шифокорлар, олий маълумотли ҳамширалар ва тиббиёт оғаларини Чехия, Словакия ва Полшанинг Пента Ҳоспиталс Интернатионал тиббиёт муассасаларида ишга таклиф қилмоқда. Иш ҳақи 1800−2200 евродан бошланади. Танловдан ўтганларнинг тил курслари, яшаш ва виза харажатлари қопланади.

Миграция агентлиги шифокор ва ҳамшираларни Чехия, Словакия ва Полшага ишга таклиф қилмоқда

Миграция агентлиги Словакиянинг Пента Ҳоспиталс Интернатионал компанияси билан ҳамкорликда тиббиёт ходимларини Чехия, Словакия ва Полшадаги тиббиёт муассасаларига ишга таклиф этмоқда.

Танловда рус тилида эркин мулоқот қила оладиган ҳамда сўнгги икки йил ичида тиббиёт олий таълим муассасасини ҳамширалик иши йўналиши бўйича тамомлаган ҳамшира, тиббиёт оғалари ҳамда шифокорлар иштирок этиши мумкин.

Танловдан ўтган номзодлар учун Миграция агентлигининг “Интил” халқаро марказида 3 ойлик жадаллаштирилган чех, словак ва поляк тили курслари ташкил этилади. Машғулотлар ушбу давлатлардан жалб этиладиган малакали мутахассислар томонидан олиб борилади.

Таълим ва яшаш харажатлари Миграция агентлиги томонидан тўланади. Шунингдек, агентлик номзодларга виза ҳужжатларини расмийлаштиришда тўлиқ амалий ёрдам кўрсатади.

Таклиф этилаётган ойлик иш ҳақи миқдори:

Ўқув жараёнлари 2026-йилнинг ноябр ойидан бошланиши режалаштирилган. Виза расмийлаштириш ишлари тил курслари билан бир вақтда олиб борилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.