Миграция агентлиги ўзбекистонликларга хорижда тўланмай қолган 850 минг долларлик иш ҳақини қайтаришга ёрдам берди

Миграция агентлиги ўзбекистонликларга хорижда тўланмаган 850 минг долларлик иш ҳақини қайтаришга ёрдам берди
2026 йилнинг тўққиз ойи давомида Миграция агентлиги Ўзбекистон фуқароларига хорижда тўланмаган 850 минг долларлик иш ҳақи ва компенсацияларни қайтаришда, шунингдек, иш берувчилар ва воситачилар томонидан ушлаб турилган 532 та паспорт ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатни қайтариб олишда кўмаклашди.
Тўланмаган иш ҳақи ва компенсациялар бўйича энг кўп мурожаатлар Россиядан тушган — 533 та ҳолат. Туркияда 155 та, Жанубий Кореяда 92 та, бошқа мамлакатларда эса яна 37 та ҳолат қайд этилган.
Иш берувчилар ва воситачилар томонидан ҳужжатларнинг ушлаб турилиши алоҳида муаммо бўлиб қолмоқда. Агентлик 532 нафар фуқарога паспорт ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини қайтаришга ёрдам берди. Россияда бундай ҳолатлар 331 та, Туркияда — 185 та, Қозоғистонда — 11 та, Жанубий Кореяда — бештани ташкил этди.
Хорижда иш ҳақи, ҳужжатлар ёки ишга жойлашиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида 1282 қисқа рақами ёки @huquqiy_yordam_uzbot Telegram-боти орқали хабар бериш мумкин. Мурожаатлар туну кун қабул қилинади.
Аввалроқ Миграция агентлиги АҚШнинг йирик рекрутинг компанияси билан битим имзолаган эди. Ҳужжатда H-2A дастури бўйича Ўзбекистон фуқароларини АҚШдаги мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига тайёрлаш ва ишга жойлаштириш назарда тутилган.

