Маҳаллий

Миграция агентлиги Жанубий Кореяга ишга жойлаштириш хизматини беш баравар арзонлаштирди

Жанубий Кореяга Э-9 визаси бўйича ишга жойлаштириш хизмати нархи 50 БҲМдан 10 БҲМгача пасайтирилди. Бошқа

Миграция агентлиги Жанубий Кореяга ишга жойлаштириш хизматлари нархини беш баравар арзонлаштирди

Миграция агентлиги хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун янги тарифларни жорий қилди.

Янги нархлар 2026 йил 20 октябрдан бошлаб амал қилади. Улар 20 октябргача тузилган шартномаларга татбиқ этилмайди.

Хусусан, Жанубий Кореяга Э-9 визаси орқали ишга жойлаштириш хизмати нархи 50 БҲМдан 10 БҲМгача туширилди. Амалдаги ҳисоб-китобга кўра 22 миллион сўм бўлган хизмат ҳақи энди 4,4 миллион сўм этиб белгиланди.

Э-7 визаси бўйича ишга жойлашиш хизмати учун ҳам 10 БҲМ, яъни 4,4 миллион сўм миқдорида тўлов белгиланди.

Европа мамлакатлари, Россия ва араб давлатларига агентлик орқали ташкилий тартибда ишга жойлаштириш хизматлари 2026 йил 31 декабрга қадар бепул кўрсатилади. Бироқ шартномада кўрсатилган ҳолларда хизмат ҳақини хорижий иш берувчи тўлаши мумкин.

Бошқа йўналишлар бўйича янги тарифлар қуйидагича белгиланди:

Японияга технологиялар, гуманитар билимлар ва халқаро муносабатлар йўналишларидаги битирувчиларни ишга жойлаштириш хизмати 440 минг сўмни ташкил этади. Махсус малакали ищи ва техник стажировка дастурлари бўйича эса хизмат ҳақи 4,4 миллион сўм этиб белгиланди.

Ушбу тарифлар фақат Миграция агентлиги кўрсатадиган хизматларга тегишли. Виза расмийлаштириш, авиачипталар, тиббий кўрик ва бошқа харажатлар алоҳида тўланиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.