Маҳаллий

МИБ ижро ҳужжатлари билан онлайн танишиш имконияти яратилди

Энди фуқаро ўзига нисбатан юритилаётган ижро ишига асос бўлган ҳужжатларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўриши мумкин.

МИБ ижро ҳужжатлари билан онлайн танишиш имконияти йўлга қўйилди

Мажбурий ижро бюросига (МИБ) бормасдан, ижро ишига асос бўлган ҳужжатлар билан онлайн танишиш имконияти яратилди, деб хабар берди Бош прокуратура.

Янги электрон хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.уз орқали тақдим этилади. Хизматдан фойдаланиш учун «Жарималар» бўлимидан «Ижро ҳужжатлари (МИБ)» хизматини танлаш керак.

Мазкур хизмат орқали фуқаро ўзига тегишли ижро ишининг асосини ташкил этувчи ҳужжатлар билан масофадан танишиши мумкин. Бунинг учун МИБ бўлимларига шахсан бориш талаб этилмайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.