Дунё

«Миçиган, биз буни уддаладик»: АҚŞ Сенатига илк бор мусулмон сайланди

Миçиган şтатида прогрессив демократ Абдул Ал-Саид республикаçи Майк Рожерсни енгиб, АҚŞ тарихида Сенатга сайланган илк мусулмонга айланди. Şтатдаги энг қиммат сайловолди кураşи унинг дини ва исмига қаратилган ҳужумлар билан кеçганди.

«Миçиган, биз буни уддаладик»: АҚŞ Сенатига илк мусулмон сайланди

3-ноябр куни ўтказилган оралиқ сайловларда Миçиган штатидан АҚŞ Сенатига номзод бўлган прогрессив демократ Абдул Ал-Саид республикачи Майк Рожерсни мағлуб этди. 42 ёшли Ал-Саид АҚŞ тарихида Сенатга сайланган илк мусулмон бўлди, у январда лавозимга киришади.

Овозларнинг 96 фоизи саналганда Ал-Саид 2 миллион 480 мингдан кўпроқ — 52,4 фоиз, Рожерс эса 2 миллион 154 мингдан ортиқ — 45,6 фоиз овоз тўплаган. Либертарлар партиясидан Лидия Кристенсен 1 фоиз овоз олган.

Ал-Саид қайта сайловда қатнашмаган демократ сенатор Гери Питерс ўрнини эгаллайди. Шу тариқа демократлар 1979-йилдан бери ўз қўлида бўлган ўринни сақлаб қолди.

Сўнгги сўровномалар Ал-Саидни бироз олдинда кўрсатган бўлса-да, пойга охиригача кескин ҳисобланган.

Ал-Саид Детройт, Гранд-Рапидс, Лансинг ва Флинт каби йирик шаҳарлар жойлашган округларда устунлик қилган. Штатнинг қишлоқ ҳудудлари эса асосан Рожерсга овоз берган.

«Сиз нафратни танладингиз, Миçиган эса умидни»

Собиқ соғлиқни сақлаш амалдори Абдул Ал-Саид ғалабасини АП ва йирик телеканаллар натижани эълон қилишидан бир соатча олдин нишонлади. У Детройтда Миçиган демократлари уюштирган тадбирда саҳнага чиқди ва:

«Миçиган, биз буни уддаладик»,

деди.

Унинг нутқи одатий ғалаба нутқларига ўхшамади: Ал-Саид бирлик ва икки партия ҳамкорлигига чақирмади. У ўз кампаниясини умид кампанияси, рақиби — собиқ конгрессмен ва ФҚБ агенти Майк Рожерс кампаниясини эса корпорациялар пули билан юритилган реклама кампанияси сифатида тасвирлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.