Спорт

Месси Роналдунинг рекордини янгилади

Месси Роналду рекордини янгилади

"Интер Маями" ҳужумчиси Лионел Месси ўз фаолиятида яна бир рекордни қайд этди. 39 ёшли аргентиналик футболчи клублар миқёсида киритган голлари сонини 800 тадан оширди.

Месси бу натижага МЛС доирасидаги "Монреал"га қарши ўйинда эришди. Мазкур учрашувда Маями жамоаси 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Месси эса рақиб дарвозасига 4 та гол киритди. Унинг ушбу ўйиндаги иккинчи голи клублар фаолиятидаги 800-голи бўлди.

Интер Миами Невс Ҳуб нашрининг хабар беришича, саккиз карра "Олтин тўп" соҳибига 800 та голлик маррани забт этиш учун 964 та ўйин кифоя қилган. Шу тариқа, у ўзининг азалий рақиби Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади. Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчига бундай натижага эришиш учун 1060 та учрашув керак бўлган эди.

Маълумот учун, Месси АҚШ чемпионатига кўчиб ўтгунига қадар Испаниянинг "Барселона" ҳамда Франсиянинг "ПСЖ" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Умуман олганда, Месси фаолияти давомида 1164 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 919 та гол ёздириб қўйган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.