Бошқа

“Мендан қарзи бор эди” – Навоийда марҳумларнинг яқинларини алдаб, пул ундирган шахс жиноий жазога тортилди

24 ёшли йигит Кармана туманида жаноза хабарлари бериб бориладиган Телеграм гуруҳдан марҳумлар ҳақида маълумот олиб, уларнинг яқинларини излаб топган. Сўнгра марҳумлар тириклик пайтида қарзга пул олганини айтиб, ушбу маблағни ундиришга уринган. Бироқ бир неча шундай ҳолатдан сўнг унинг қилмиши фош бўлди.

“Мендан қарзи бор эди” – Навоийда марҳумларнинг яқинларини алдаб, пул ундирган шахс жиноий жазога тортилди

Кармана туманида марҳумларнинг яқинларини алдаб, улардан пул олишга уринган шахс жиноий жавобгарликка тортилди.

Суд қарорига кўра, 24 ёшли А.С. жаноза хабарлари жойланадиган Телеграм гуруҳидан марҳумлар ҳақидаги маълумотларни олиб, уларнинг яқинларидан пул ундиришни режалаштирган. У 22-апрел куни Кармана туманининг Каловот маҳалласида яшаган Б.О. вафот этгани ҳақидаги жаноза хабарини ўқиган. Шундан кейин марҳумнинг укаси Ж.N.ning телефон рақамини топган.

Кейин А.С. марҳумнинг укасига қўнғироқ қилган. Суҳбат давомида у марҳум тириклигида қарзга 100 доллар олганини айтиб, шу маблағни банк картасига ўтказиб беришни сўраган. Бироқ Ж.Н. сўралган пулни ўтказмаган.

Шунингдек, А.С. туманнинг Мир Саид Баҳром маҳалласида яшаган Ж.Ҳ. вафот этгани ҳақидаги жаноза хабарини ўқиб, марҳум тириклигида ишлатган телефон рақамини топган. Сўнг ўша рақамга қўнғироқ қилган. Қўнғироққа марҳумнинг онаси жавоб берган. А.С. унга ҳам ўғли тириклигида 100 доллар қарз олганини айтган. Унинг гапига ишонган она 1,2 млн сўмни банк картасига ўтказиб берган. А.С. бу пулни ўз шахсий эҳтиёжларига сарфлаган.

А.С. судда айбини тўлиқ тан олган ва пулга эҳтиёжи бўлгани учун бу ишга қўл урганини айтган.

“Б.O.ning вафот этгани ҳақидаги хабарни эшитдим. Унинг яқин қариндошларини излаб топиб, гўёки марҳумнинг қарзи борлигини айтган ҳолда улардан пул олиш фикри туғилди. Марҳумнинг укасининг телефон рақамини топдим. Унга марҳумнинг таниши эканимни, савдо билан шуғулланишимни, марҳумнинг 100 доллар қарзи борлигини айтдим. Ушбу маблағ зарур бўлиб қолганини билдириб, беришни сўрадим.

Марҳумнинг укаси қайси дўконда савдо қилишимни сўради ва ўзим билан кўришиб, кейин пулни беришини айтди. Шу вақтда унинг бу саволларига нима деб жавоб беришни билмасдан, телефонни ўчириб қўйдим”

Шунингдек, судланувчи иккинчи ҳолатда марҳумнинг онасидан шу тарзда пул сўраб, 1,2 млн сўм ундирганини ва бу маблағни эҳтиёжига ишлатиб юборганини маълум қилган.

А.С. қилмишидан пушаймонлигини билдириб, суддан енгиллик сўраган.

ЖИБ Кармана туман судининг 2026-йил 7-августдаги ҳукми билан А.С. Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарликка суиқасд) 1-қисми ва 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2,5 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.