Бошқа

“Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобил брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

“Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобил брендларининг номлари нимани англатади?

Ҳар куни кўчаларда юзлаб автомобилларга дуч келамиз. Ўнлаб машҳур брендлар ҳаммамизга таниш. Аммо уларнинг қандай маъно англатишини биласизми?

**Волво**

1924-йилдан бери ишлаб чиқарилаётган Волво автомобилларининг логотипидаги доира ва ўқча қадимий Римда темир рамзи бўлган. Бу эса куч, чидамлилик ва хавфсизликни ифодалайди. Волво номи лотинча “волвере” феълидан келиб чиққан бўлиб, “мен думалайман” деган маънони билдиради. Шу сабабли, Волво бренди ўзини “думалайдиган, ҳаракатланадиган, мустаҳкам ва хавфсиз машина” сифатида танитган.

**Ауди**

Бу марканинг номи автомобил асосчиси Август Хорчнинг фамилиясининг лотинчадан сўзма-сўз таржимасидир. Ауди сўзи “тингла” деган маънони англатади. Қизиғи шундаки, компания асосчиси бу сўзни илк бор ўз ҳамкорининг ўғлидан эшитган экан.

**Волксваген**

Муҳандисларнинг ягона мақсади оддий одамлар учун арзон машина яратиш бўлган. Ном устида узоқ бош қотириш шарт бўлмади, чунки Волксваген немис тилидан айнан “халқ автомобили” деб таржима қилинади.

**Мазда**

Бу шунчаки ҳарфлар йиғиндиси эмас, балки зардуштийликнинг эзгулик худоси Ахура Мазда номидир. Компания шу йўл билан ўз обрўсини таъкидламоқчи бўлган. Бундан ташқари, Мазда сўзи компания раҳбари Дзудзиро Мацуданинг фамилиясига оҳангдош эди.

**Ланд Ровер**

Ланд Ровер номи “ер кезувчиси, ҳар қандай йўлни босиб ўтувчи автомобил” маъносини билдиради.

**Мицубиши**

Мицубиши “уч ромб” деган маънони англатади ва логотип ҳам бевосита шу номни рамзий тасвирлайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.