Маҳаллий

Меҳнат инспексияси “Инсон” ходими ўлими юзасидан текширув бошлади

Давлат меҳнат инспексияси Учко&лсқуо;прик туманида &лдқуо;Инсон&рдқуо; маркази ходими ҳалок бо&лсқуо;лгани юзасидан текширув бошлади. Ҳолат алоҳида назоратга олинган.

Меҳнат инспексияси “Инсон” маркази ходими вафоти юзасидан суриштирув бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —

Давлат меҳнат инспексияси Учкўприк туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимининг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан текширув ишларини бошлади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий хабарида айтилади.

Инспексия маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган ушбу фожиали воқеа алоҳида назоратга олинган. Текширув қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.

Суриштирув жараёнида бахциз ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари, барча ҳолатлари ҳамда фожиага олиб келиши мумкин бўлган омиллар ҳар томонлама ўрганилади. Шунингдек, ишни ташкил этишга масъул бўлган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ҳам кўриб чиқилади.

Вафот этган ходимнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинган-қилинмаганлигини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилади. Агар бундай қонунбузарликлар аниқланса, уларга алоқадор мансабдор шахсларнинг ҳаракатларига қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий баҳо берилади.

Давлат меҳнат инспексияси текширув якунлангач, унинг натижалари бўйича қўшимча расмий маълумот тақдим этилишини билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.