Маҳаллий

Меҳмонхоналар учун имтиёзлар муддати узайтирилади

Уч, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхона қуриш учун субсидия бериш муддати яна икки йилга узайтирилади. Субсидия учун меҳмонхона “юлдузи”ни тасдиқлашда хорижий компания хулосасини талаб қилиш амалиёти бекор қилинади. Меҳмонхоналар учун ер ва мулк солиғини 10 баробар кам ставкада тўлаш имтиёзи 2030-йилгача узайтирилади. Туристик автобуслар импорти утилизация йиғимидан озод қилинади.

Меҳмонхоналар учун имтиёзлар муддати узайтирилади

Йил бошидан буён Ўзбекистонга 8 миллион нафар хорижлик сайёҳ ташриф буюрди, уларнинг мамлакатда қолиш муддати 8 кунгача ошди. Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақда сўзлар экан, туризм соҳасидаги ислоҳотлар аҳоли даромадларида янада кўпроқ акс этиши зарурлигини таъкидлади.

Тадбиркорлар билан бўлиб ўтган мулоқотда маълум қилинишича, меҳмонхона қуриш, реконструксия қилиш ва жиҳозлаш учун 50 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилади. Тадбиркорларга 10 йил муддатга миллий валютада 16 фоизли кредитлар тақдим этилади.

Уч, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия бериш муддати яна икки йилга узайтирилади. Субсидия олишда меҳмонхонанинг "юлдузи"ни тасдиқлаш учун хорижий компания хулосасини талаб қилиш амалиёти бекор қилинади.

Меҳмонхоналар учун ер ва мулк солиғини 10 баробар камайтирилган ставкада тўлаш имтиёзи 2030-йилгача узайтирилади. 50 тадан ортиқ жойлаштириш ўрнига эга меҳмонхоналарга нақд валюта қабул қилувчи банкоматларни банкларнинг ўзи ўрнатиб беради.

Туроператорларнинг хорижлик туристларга кўрсатган хизматлари экспортга тенглаштирилиб, қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.

Туристик автобус, электробус ва микроавтобусларни олиб киришдаги божхона имтиёзи яна бир йилга узайтирилади. Бундай транспорт воситалари учун утилизация йиғими ҳам ундирилмайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.