МБФИТИ ва GENERIUM ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар
МБФИТИ ва Россиянинг GENERIUM компанияси биофармацевтика, биотехнологиялар ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

МБФИТИ ва GENERIUM ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар
Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти (МБФИТИ) ва Россиянинг «GENERIUM» компанияси биофармацевтика ва биотехнологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар.
Ҳужжатда илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш кўзда тутилган.
Меморандум МБФИТИ вакилларининг Россиянинг «GENERIUM» компаниясига ташрифи якунлари бўйича имзоланди. Сафар доирасида Ўзбекистон делегацияси компания фаолияти, унинг илмий-тадқиқот салоҳияти, шунингдек, биофармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш йўналишлари билан танишди.
Томонлар биофармацевтика соҳасидаги келгуси ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар. Биологик дори воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, замонавий биотехнологияларни қўллаш ҳамда илмий тадқиқотлар натижаларини амалий фаолиятга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳамкорлик йўналишлари қаторида таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш ва технологик жараёнларни ривожлантириш ҳам кўриб чиқилди. Икки ташкилот мутахассислари ўртасида профессионал тажриба алмашишга алоҳида урғу берилди.
Эришилган келишувларга кўра, МБФИТИ ва «GENERIUM» ҳамкорлиги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлашни ҳамда биофармацевтика ва биотехнологиялар соҳасидаги истиқболли лойиҳалар устида биргаликда ишлашни ўз ичига олади.

