Махсус иқтисодий зоналарнинг ярмидан кўпи экспорт қилмаяпти.
Ўзбекистонда охирги уч йилда экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишга туширилган 509 та қувватдан 208 таси ҳалигача экспортга чиқмаган. Қолаверса, 47 та махсус иқтисодий зонадан 29 тасида йил бошидан бери умуман экспорт бўлгани йўқ. Қолган 18 та МИЗдаги экспорт ҳажми ҳам 500 миллион доллардан ошмайди. Президент вазиятни ўнглаш учун “тезкор бригадалар” тузишни буюрди..

21-июл куни бўлиб ўтган президент селектор йиғилишида Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш масаласи

