Мах платформаси ўзбек тилида ишлай бошлади
Россиянинг Мах рақамли платформаси ўзбек тилида ишлай бошлади. Ўзбекистон фойдаланувчилари +998 рақами орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

Мах платформаси энди ўзбек тилида фаолият кўрсатмоқда.
Россиянинг миллий рақамли платформаси бўлмиш Мах, эндиликда ўзбек тилида ҳам фойдаланувчиларига хизмат кўрсатишни бошлади. Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун яна бир қулайлик – улар платформада +998 телефон коди орқали рўйхатдан ўтиш имкониятига эга бўлишди.
Ўзбек тилидан ташқари, Мах интерфейси рус, инглиз, испан тилларида, шунингдек, португал тилининг Бразилия лаҳжасида ҳам мавжуд.
Ушбу платформа расман 2025-йил март ойида ишга туширилган. У хабар алмашиш, овозли алоқа ўрнатиш, тўловларни амалга ошириш, электрон давлат хизматларидан фойдаланиш ва рақамли ИД ёрдамида шахсни тасдиқлаш каби бир қатор функсияларни ўзида мужассам этган.
Мах платформасида жами 40 та давлат фуқаролари, жумладан, МДҲ мамлакатлари, шунингдек, Осиё, Африка, Яқин Шарқ ва Лотин Америкаси давлатлари фуқаролари рўйхатдан ўтишлари мумкин.

