Машина хариди байрамга айланганда: ТБС Банк ТБС Авто хизматини йўлга қўймоқда
ТБС Банк автомобил танлаш, харид қилиш ва расмийлаштиришда ёрдам берадиган ТБС Автўни ишга туширмоқда. Янги хизмат ТБС Банк Узбекистан иловасида мавжуд.

Машина хариди байрамга айланганда: ТБС Банк ТБС Авто хизматини ишга туширмоқда
Ўзбекистонда янги автомобил сотиб олиш — бутун оила учун катта қувонч: дастурхон ёзилади, суюнчилар улашилади ва барча яқинларнинг самимий “Муборак бўлсин!” деган сўзларини интиқлик билан кутишади.
Аммо шу шодиёна лаҳзаларига етиб боргунча бўлган йўл одатда унчалик ҳам байрамона кечмайди. Автомобилни излаш, турли дилерлар таклифларини таққослаш ва расмийлаштириш жараёнларини мустақил ўрганишга тўғри келади. Натижада, одамнинг диққати орзудаги машинага эмас, унга алоқаси бўлмаган ишлар томон оғади.
Автомобил хариди жараёнини тезроқ, қулайроқ ва чинакам завқ билан босиб ўтиш учун ТБС Банк Узбекистан иловасида янги ТБС Авто хизмати ишга туширилмоқда.
Агар харидор қайси русумдаги машина кераклигини аниқ билса, ТБС Автўда муайян моделни ҳамёнбоп нархда топиш мумкин. Агар фақат буджет маълум бўлса, шу суммага мос вариантларни кўриб чиқиш мумкин. Шунингдек, иловада “Премиум” ёки “Буджет” каби тўпламлар ҳам мавжуд.
Хизмат ҳар бир автомобилнинг автосалонларда бор-йўқлигини ва унинг асосий техник кўрсаткичларини кўрсатади. Керакли вариант топилмаса, унга ўхшаш таклифларни жамлаб беради. Харидор турли сотувчиларнинг вариантларини солиштириб, ўзига мосини танлайди.
Фақат тўлов усулини танлаш қолади: харидор ўз маблағига бирйўла харид қилиши ёки дастлабки бадал, муддат ҳамда ойлик тўловларни солиштирган ҳолда кредитга олиши мумкин. Агар харид қилувчи автомобилни кредитга олишни танласа, ТБС Автўда дастлабки скорингдан ўтиб, атиги 1 дақиқа ичида жавоб олади. Шундан сўнг ТБС Автў вакили у билан боғланади ва кейинги қадамлар бўйича йўл-йўриқ беради.
Автосалонда харидорни ТБС Авто вакили кутиб олади ва барча ташкилий масалаларни ўз зиммасига олади. У автомобил жиҳозлари тўлиқлигини текширади, ҳужжатлар ва суғурта масалаларини ҳал қилади ҳамда зарур бўлса, кредитни расмийлаштиришда кўмаклашади.
Харидорга эса энг ёқимли қисм қолади: автомобилни хотиржам кўздан кечириш, рулда ўтириб кўриш, ҳаммаси кўнгилдагидек эканига ишонч ҳосил қилиш ва шунчаки жараёндан завқланиш. Қолган барча масалаларда ТБС Авто вакили ёрдам беради. Агар ҳаммаси муваффақиятли якунланса, машинани ўша куннинг ўзидаёқ олиб кетиш мумкин.
Шундан кейин хариднинг энг ҳаяжонли, интиқлик билан кутилган қисми бошланади: уйга янги машинада кириб келиш, дастурхон ёзиш, “Муборак бўлсин!” деган самимий тилакларни эшитиш ва бу қувончни яқинлар билан бўлишиш. Ахир автомобил харид қилиш — бу ҳақиқий байрам.
Ушбу унутилмас кундан завқланиб, қадрдонлар даврасида бўлиш лозим. Югур-югурларни эса ТБС Автўга топшириш мумкин, токи ҳеч нарса харидорни муҳим лаҳзалардан чалғитмасин.
Фоиз ставкаси — йиллик 0% дан 29,5% гача. Сумма — 1 млдр сўмгача. Муддат — 6 ойдан 60 ойгача. Бошланғич тўлов — 25% дан бошлаб. Харид қилинаётган автомобил гаровда қолиши шарт. Оммавий оферта эмас. Кредит ажратиш тўғрисидаги қарорни банк қабул қилади.

