Дунё

Машҳур супермодел Синди Кроуфорднинг ўғли 27 ёшида вафот этди

Машҳур супермодел Синди Кроуфорднинг ўғли 27 ёшида ҳаётдан кўз юмди

Машҳур модел Синди Кроуфорд ва таниқли тадбиркор Ренди Гербернинг ўғли Пресли Гербер 27 ёшида вафот этди.

Кроуфорднинг ягона ўғли ҳамда модел ва актриса Кайя Гербернинг акаси бўлган Пресли ўзи ҳам модел сифатида фаолият юритган. У руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар, депрессия ва зарарли одатларга қарамлик ҳақида очиқ гапирарди, ижтимоий тармоқларда эса даволаниш терапиялари ҳамда соғлом турмуш тарзи ҳақидаги видеоларни мунтазам жойлаштириб борарди.

Кроуфорднинг ўғли 2019-йил январида автомобилни маст ҳолда бошқаргани учун ҳибсга олинган эди. Ўша йил охирида у уч йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бундан ташқари, Гербер алкоголизмга қарши профилактика дастуридан ўтиши ва икки кун давомида жамоат ишларида ишлаши керак бўлган.

Сўнгги йилларда Гербер ҳаётидаги йўқотишлар ва ваҳима хуружлари ҳақида ҳам тез-тез сўз юритган. Унинг вафотидан сал аввал синглиси Кайя акасининг ўз муаммоларини яширмасдан, одамлар билан жуда очиқ бўлишга интилганини фахр билан айтиб ўтган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.