Марсга парвоз уçун тайёргарлик кöраётган НАСА экипажи 378 кунлик изоляциядан çиқди
НАСА Марс миссиясига тайёргарлик кöраётган тöрт нафар астронавт изоляциядан çиқди. Парвозга тайёргарлик босқиçи ҳисобланган уşбу жараён 378 кун давом этди. Бу вақт мобайнида астронавтлар Ҳюстон яқинидаги Линдон Жонсон номидаги Коинот марказида жойлаşган, 3Д-принтер ёрдамида махсус тайёрланган 158 кв. м майдонли модулда яşади.

Марсга парвозга тайёргарлик кўраётган НАСА экипажи 378 кунлик изоляциядан чиқди.
Экипаж таркибида миссия командири Росс Элдер, илмий ходим Метю Монтгомери, тиббиёт ходими Эллен Эллис ҳамда борт муҳандиси Жеймс Спайсер бор эди.
Астронавтлар 2025-йил 19-октабрдан бери изоляцияда бўлган. Шу давр мобайнида улар НАСА вакиллари билан худди Марсга парвоз чоғида кузатиладиган алоқа узилишлари (кечикишлари) шароитида мулоқот қилиб келган. Реутерс нашрининг ёзишича, астронавтлар ўз модулининг ишлаш ҳолатини ҳам сақлаб турган ва Марсдаги фаолиятни имитация қилувчи вазифаларни бажарган. Масалан, улар ушбу сайёра грунтига ўхшаш тупроқда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирган.
Энди астронавтларни НАСА олимлари билан биргаликда миссия натижаларини баҳолаш бўйича икки ҳафталик давр кутмоқда. Уларнинг мақсадларидан бири — астронавтлар узоқ муддатли космик парвозга, ундаги кун тартибига ва бажарилиши лозим бўлган вазифаларга қандай қилиб яхшироқ мослашиши мумкинлигини тушунишдан иборат. Бу шу каби иккинчи синов бўлди — 2023–2024-йилларда бошқа бир экипаж ҳам изоляцияда 378 кун ўтказган эди.
НАСА Марсга бошқариладиган миссия ташкил этишни режалаштирмоқда. Унинг аниқ муддатлари белгиланмаган, бироқ парвоз 2030-йилларда амалга оширилиши мумкин, деб қайд қилди агентлик.

