Марсда медузага ўхшаш обьект камерага муҳрланди

Марсда медузага ўхшаш обьектнинг камерага муҳрланиши ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳолат Суриоситй марсоходи томонидан бир неча йил аввал олинган фотосуратда акс этган. Накед Ссиенсе нашрининг хабар беришича, ушбу ғалати обьект сайёрада тасвирга тушиб қолган.
Маълумотларга кўра, сурат 2023-йил 20-август куни Суриоситйънинг ўнг навигация камераси орқали олинган. Унда ҳавода сузиб тургандек кўринадиган шакл мавжуд. Обьект пайпаслагичларга эга гумбазсимон бошни эслатади.
Энг қизиқ жиҳати шундаки, атиги 13 сония олдин олинган бошқа бир кадрда бу "медуза" кўринмайди. Бу ҳолат баъзи кишиларни Марс юзасида ақлбовар қилмайдиган тезликда ҳаракатлана оладиган улкан умуртқасиз мавжудот бор деган тахмин қилишга ундади.
Улкан ўзга сайёралик медуза гипотезасини тўлиқ инкор этиб бўлмайди. Бироқ, бу камера дефекти бўлиши ҳам мумкин. Астрофизик доктор Жозеф Фараҳнинг фикрича, ғалати обьект космик нур камера сенсорига урилиши натижасида пайдо бўлган бўлиши мумкин. Унинг таъкидлашича, тасвир катталаштирилганда, мукаммал даражада бир чизиққа тизилган қора пикселлар қатори аниқ кўринади.
Унинг сўзларига кўра, бу обьектнинг ноодатий шаклини ҳам изоҳлайди. Қолаверса, бу назария атиги 13 сония олдинги тасвирда ушбу шаклнинг йўқлиги фактига мос келади. Яна бир гипотеза ҳам мавжуд: ЭартҳСкй нашри буни электрон носозлик ёки маълумот узатишдаги хатолик келтириб чиқарган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Пиксел қиймати камера сенсоридан Ердаги якуний тасвир файлигача бўлган йўлда бир нечта нуқтада ўзгариши мумкин. Бу маълумотларни ўқиш электроникасида, борт компютерида маълумотларни сақлаш вақтида, тасвирни сиқишда, Ерга маълумот узатишда ёки кейинги ишлов бериш жараёнида содир бўлиши мумкин.
Аввалроқ НАСА Ой ва Марсдаги ҳаёт симуляциясида бир йил яшаш учун тўрт нафар кўнгилли қидираётгани ҳақида хабар берилганди. Таъкидланишича, Жонсон коинот марказида ўтадиган дастур доирасида кўнгиллилар сунъий яратилган коинот шароитида астронавтлар вазифасини бажаради, экин етиштиради ва Марс вақтига мослашишни машқ қилади.

