Маҳаллий

Марказий Осиё ва Озарбайжоннинг ёш етакчилари Ўзбекистоннинг туризмни ривожлантириш тажрибасини ўргандилар

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасида идора раиси Абдулазиз Акқуловнинг «Марказий Осиё ва Озарбайжон ёш етакчилари» минтақавий дастури иштирокчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси Бобур Бекмуродов бошчилигида ўтказилди. Дастур «Юксалиш» ҳаракати томонидан Германиянинг Конрад Аденауэр фонди билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, 27 дан 29 октябргача бўлиб ўтмоқда […]

Марказий Осиё ва Озарбайжоннинг ёш етакчилари Ўзбекистоннинг туризмни ривожлантириш соҳасидаги тажрибаси билан танишдилар

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасида идора раиси Абдулазиз Аккуловнинг «Марказий Осиё ва Озарбайжон ёш етакчилари» минтақавий дастури иштирокчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси Бобур Бекмуродов бошчилигида ўтказилди.

Дастур «Юксалиш» ҳаракати томонидан Германиянинг Конрад Аденауэр фонди билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, 27–29 октябрь кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтмоқда. Унда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан 20 дан ортиқ ёш сиёсатчилар, депутатлар, давлат хизматчилари ва жамоат арбоблари иштирок этмоқда.

Учрашув давомида иштирокчиларга туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, мамлакатнинг туристик салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб қилиш, тарихий-маданий меросни сақлаш ва ҳудудларнинг туристик инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдим этилди.

Эришилган натижаларга алоҳида урғу берилди. Хусусан, Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2016 йилдаги 2 млн кишидан 2025 йилда 11,7 млн кишига етди. 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакатга 10,3 млн хорижий меҳмон ташриф буюрди. Туристик хизматлар экспорти 5,3 млрд АҚШ долларига етди.

Бугунги кунда Ўзбекистонга дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатидан туристлар келмоқда, 95 та давлат фуқаролари учун эса визасиз режим амал қилмоқда. Бундан ташқари, мамлакатдаги меҳмонхоналар сони 2,2 бараварга ортди. Истиқболда 2030 йилга бориб хорижий туристлар сонини 20 млн кишидан ошириш режалаштирилган.

Очиқ мулоқот доирасида иштирокчилар туристик инфратузилмани яхшилаш, янги йўналишларни яратиш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон ўртасида ўзаро туристик оқимларни ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Умумий тарихий-маданий меросга асосланган қўшма туристик лойиҳаларнинг муҳимлиги, шунингдек, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунлари бўйича ёш етакчилар ўзларини қизиқтирган саволларни бевосита Туризм қўмитаси раисига бериш ва батафсил жавоблар олиш имкониятига эга бўлдилар.

Учрашув тажриба алмашиш, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақанинг ёш вакилларини Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар билан таништириш майдонига айланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.