Марказий банк захираларининг бир қисмини хорижий компаниялар бошқарувига бериш: фойда ва хатарлар
Марказий банк яқинда олтин-валюта захираларининг бир қисмини халқаро актив бошқарувчиларга бериш имконияти кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Бу қадам Ўзбекистонга нима беради, захираларнинг хавфсизлиги ва ликвидлигига қандай таъсир қилади ва қандай шароитда ўзини оқлайди? Бу борада Kun.uz колумнисти Аҳлиддин Маликов фикр юритади.

Марказий банк захираларининг бир қисмини хорижий компаниялар бошқарувига бериш: фойда ва хатарлар
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2026-йил 1-сентабр ҳолатига кўра 72,1 млрд долларга етди. Бу мамлакат импортини бир йилдан ортиқ муддатга қоплайди. 18-сентабр куни Тошкентда бўлиб ўтган Давлат активларини бошқариш бўйича халқаро форумда Марказий банк (МБ) раиси банк захираларни активлар тури, валюта ва контрагентлар бўйича диверсификация қилишни давом эттиришини айтди. Унинг сўзларига кўра, диверсификация йўналишларидан бири — активларнинг бир қисмини ташқи бошқарувга топширишдир. Марказий банк бундай амалиётнинг устуворликларини аниқ тартибда белгилаган: аввал хавфсизлик, кейин ликвидлик, сўнгра даромадлилик. Бироқ ташқи бошқарув ҳажми, қайси активларга тегишли бўлиши ва қайси компаниялар жалб қилиниши ҳали ошкор этилмаган.
Шундан келиб чиқиб, муҳим савол пайдо бўлади:
МБ валюта захираларининг бир қисмини хорижий актив бошқарувчи компанияларга ишониб топшириши керакми?
Бу савол учта жиҳатни қамраб олади:
• Захираларнинг ташқи бошқаруви МБга қандай афзалликлар бериши мумкин?
• Бу захираларнинг хавфсизлиги, ликвидлиги ва монетар сиёсатга қандай таъсир қилади?
• Қандай хатарлар мавжуд ва қайси шароитда фойда хатардан устун келади?
Қуйида ушбу масалаларни таҳлил қиламиз.
Нега ташқи бошқарув ҳақида гап кетмоқда?
Аввало захиралар таркибига эътибор қаратиш лозим. 1-сентабр ҳолатига кўра 72,1 млрд долларлик захиранинг 64,9 млрд доллари, яъни қарийб 90 фоизи олтиндан иборат. Валюта активлари эса атиги 6,6 млрд долларни ташкил этади, бу 2013-йилдан бери энг паст кўрсаткичдир. Уларнинг 1,8 млрд доллари қимматли қоғозларда жойлаштирилган.
Ўзбекистон халқаро захиралари таркиби, млрд доллар.
Олтин улуши 2020-йилдаги 58 фоиздан 90 фоизга ошди. Бу олтин нархининг кескин кўтарилиши ва МБнинг олтин харид қилиши натижасидир. Шу сабабли МБ захираларни диверсификация қилиш, яъни бир активга боғлиқликни камайтириш ҳақида гапирмоқда.
Халқаро амалиётда марказий банкларнинг аксарияти захираларининг бир қисмини ташқи бошқарувчиларга беради. Жаҳон банкининг Сентрал Банк Ресерве Манагемент Прастисес: Инсигҳц инто Публис Ассет Манагемент ҳисоботига кўра, сўровда қатнашган марказий банкларнинг 75 фоизи камида битта ташқи бошқарувчидан фойдаланади. Шу билан бирга, ташқи бошқарувга бериладиган захиралар улуши одатда кичик: сўровномада қатнашган

