Маҳаллий

Марказий банк Шахмат олимпиадасига бағишланган олтин ва кумуш тангаларни муомалага чиқаради

Марказий банк Шахмат олимпиадасига бағишланган олтин ва кумуш тангаларни муомалага чиқаради

Ўзбекистон Марказий банки Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси муносабати билан олтин ва кумуш эсдалик тангаларини муомалага чиқаради. Бу ҳақда регуляторнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Эсдалик тангалари “Икки танга — бир Регистон” консепсияси асосида ишлаб чиқилган. Олтин ва кумуш тангалар ёнма-ён қўйилганда Регистон майдони пештоқининг яхлит тасвири ҳосил бўлади.

Тангалар олд томонида Самарқанддаги Тиллакори мадрасасининг меъморий унсурлари ҳамда шахмат доналари акс эттирилган. Олтин тангада “46-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси Самарқанд-2026”, кумуш тангада эса “46тҳ Фиде Чесс Олймпиад Самарканд-2026” ёзуви жойлаштирилган.

Орқа томонида Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) логотипи тасвирланган. Шунингдек, тангаларда Марказий банк номи ва номинал қиймати ҳам кўрсатилган.

Ҳар бир танга 31,1 грамм оғирликка эга бўлиб, номинал қиймати 100 минг сўмни ташкил этади.

Дастлаб 100 дона олтин ва 500 дона кумуш танга чиқарилади. Марказий банкка кўра, бозор талаби ва коллексионерлар қизиқишидан келиб чиқиб, тангалар тиражи босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.