Иқтисодиёт

Марказий банк Опен банкъка исломий банк фаолияти учун илк лицензияни берди

Марказий банк қарори билан Опен банк АЖга исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. Мазкур рухсатнома Ўзбекистонда шу турдаги фаолият учун берилган биринчисидир.

Марказий банк Опен банкъка исломий банк фаолияти учун биринчи лицензияни берди

Марказий банк бошқарувининг 2026-йил 23-октабрдаги қарорига мувофиқ, Опен банк аксиядорлик жамиятига исломий молия хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи 1-И-сонли лицензия топширилди.

Регулятор берган маълумотга кўра, ушбу ҳужжат “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 5−1-моддасида кўзда тутилган исломий молия операцияларининг барчасини тўлиқ қамраб олади.

Шунингдек, Марказий банк фуқароларга банк хизматларидан фойдаланишдан олдин тижорат банкларининг тегишли лицензияга эга эканини ташкилотнинг расмий веб-сайти орқали текшириб кўришни тавсия этди.

Опен банк 2022-йил 24-декабрда рўйхатдан ўтказилган. Банкнинг устав фонди 500 млрд сўмни ташкил қилади. Таъсисчиси ва 100 фоиз улушдори Футуре опен течнологй гроуп АЖ ҳисобланади. Раҳбари Азамат Шуҳратович Тўраев.

Банк 2025-йил сентабргача Смарт Банк номи остида фаолият юритган.

Газетаънинг банк соҳаси бўйича ахборот манбаси ушбу рақамли банк “Агробанк” шуъбаси эканини тасдиқлаганди.

Эслатиб ўтамиз, 2018-йил май ойида муҳокамага қўйилган президент қарори лойиҳаси билан Ўзбекистонда ислом банки ва молияси инфратузилмасини яратиш режалаштирилган эди.

Ҳужжат билан фоиз (рибо) кўринишидаги мукофотни тақиқлаш, фойда ва зарарларни лойиҳада иштирок этиш улушига мутаносиб равишда тадбиркор билан бўлишиш, исломий молиялаштириш тамойиллари асосида суғурта фаолияти (такафул), лизинг фаолияти (ижара), қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича фаолият (сукук) ва бошқа операцияларни амалга ошириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш белгиланган.

Тегишли қонун 2025-йил 11-ноябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, Сенат томонидан эса 5-феврал куни маъқулланган эди.

2026-йил 25-март куни президентга тақдим этилган тақдимотда Ўзбекистонда 2026-йилда камида битта тижорат банкида “ислом дарчаси”ни ишга тушириш, 2030-йилгача эса иккита тўлақонли ислом банкини ташкил этиш режалаштирилгани айтилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.