Технология

Марказий банк, САФА ва ОНЕСЕС банк секторида киберхавфсизлик масалалари бўйича ёпиқ семинар ўтказди

Тошкентда Марказий банк, САФА ва ОНЕСЕС ҳамкорлигида молия ташкилотларининг рақамли ҳимоясига бағишланган семинар ўтказилди. Мутахассислар замонавий таҳдидлар ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.

Марказий банк, САФА ва ОНЕСЕС компаниялари банк соҳасидаги киберхавфсизлик масалаларига бағишланган ёпиқ семинарни ўтказди.

Жорий йилнинг 29-июл куни ЖВ Марриотт Ташкент меҳмонхонасида Марказий банк, Сентрал Асиан Финтеч Ассосиатион (САФА) ва ОНЕСЕС компанияси ҳамкорлигида "Банк секторида киберхавфсизлик: замонавий таҳдидлар ва амалий ечимлар" мавзусида ёпиқ семинар ташкил этилди.

Ушбу тадбир банклар, молиявий ташкилотлар ва финтех компаниялари раҳбарлари ҳамда мутахассисларини бир жойга тўплаб, долзарб киберхавфлар, регулятор талаблари ва молия секторининг кибермустаҳкамлигини ошириш бўйича амалий ёндашувларни муҳокама қилиш имкониятини яратди.

Семинарнинг асосий мавзулари қуйидагилардан иборат бўлди:

Ташкилотчилар барча иштирокчиларга фаол иштироки ва профессионал тажриба алмашгани учун миннатдорчилик билдирди. Тадбирнинг муҳим жиҳатларидан бири очиқ мулоқот бўлиб, унда иштирокчилар долзарб муаммоларни муҳокама қилиш, экспертларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериш ва молия секторининг кибермустаҳкамлигини таъминлаш бўйича амалий фикр алмашиш имконига эга бўлдилар. Бундай учрашувлар профессионал ҳамжамиятни ривожлантириш ва бозор иштирокчилари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.