Маҳаллий

Марказий банк ахборот хавфсизлиги талабларига ўзгартиш киритди

Марказий банк ахборот хавфсизлигига доир минимал талабларни янгилади. Янги тартибга кўра, нобанк кредит ташкилотларида мижозларни идентификация қилиш ва аутентификация қилишда қўлланиладиган биометрик маълумотлар фақат Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шарт бўлади.

Марказий банк ахборот хавфсизлиги бўйича талабларни янгилади.

Марказий банк бошқаруви микромолия ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари, кафолат берувчи ташкилотлар ва факторинг ташкилотларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига оид минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритди. Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиб, расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.

Янги таҳрирга кўра, нобанк кредит ташкилотлари мижозларни идентификация қилиш ва аутентификация қилиш жараёнида ишлатиладиган жисмоний шахсларнинг биометрик маълумотларини фақат Ўзбекистон ҳудудида сақлаши шарт. Шу билан бирга, биометрик бўлмаган шахсга доир бошқа маълумотлар қонунчиликда белгиланган тартибда мамлакат ташқарисида сақланиши ва қайта ишланиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳужжатда ахборот хавфсизлигига оид атамалар янгиланиб, низомнинг амал қилиш доираси кафолат берувчи ва факторинг ташкилотларига ҳам кенгайтирилди. Ходимларнинг конфиденсиал ва шахсга доир маълумотларни сир сақлаш бўйича мажбуриятлари ҳамда бошқа ахборот хавфсизлиги талабларига аниқлик киритилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.