Дунё

Мақтанчоқ Трамп, БМТга келмаган Си ва Гутерришнинг охирги нутқи: олий ҳафта бошланди

Эрон ва Украинада уруш давом этар экан, тинчликпарвар БМТ яна бир йиллик сессияни ўтказмоқда. Сўзга чиққанларнинг ҳеч бўлмаса битта гапи шу икки уруш ҳақида. Бироқ, президентларнинг аксарияти аввал гапирганларини қайтарди. Масалан, Трамп қарийб бир соат давомида сиёсатини мақтади. Kun.uz нинг АҚШдаги мухбири олий ҳафта умумий мунозаралар биринчи кунидан хабар беради.

Мақтанчоқ Трамп, БМТга келмаган Си ва Гутерришнинг сўнгги нутқи: олий ҳафта бошланди

Бош ассамблея олий ҳафтасининг нутқларидаги илк кунида минбарни Бразилия ва АҚШ президентлари бошлаб берди. Ўнлаб давлат раҳбарлари сўзга чиқди, улар орасида Туркия, Корея, Франсия, Япония, Буюк Британия, Африка давлатлари, Мўғулистон, Хорватия, Финландия, Люксембург, Чили, Перу ва бошқа вакиллар бор.

Аввало, бош котиб Гутерриш Бош ассамблеяда сўнгги бор қатнашмоқда, чунки у келаси йилдан бу лавозимда бўлмайди. Шу сабаб зал Гутерришни нутқидан кейин олқишлар билан кузатди.

Иккинчидан, ҳатто Эрон президенти бощилигидаги делегация ҳам Ню-Ёркда. Уларга АҚШ виза берган, аммо медиа рад этилган. Пезешкиён 23-сентабр куни олий минбардан нутқ сўзлайди.

Учинчидан, Венесуеланинг муваққат раҳбарияти БМТ адолатига ишониб, сессияга келганини билдирмоқда.

Хитой раиси Си Сзинпин эса яна Бош ассамблеяга келмади, бироқ Америкага расмий сафар билан келмоқда. Яъни, Хитой раиси Пекиндан тўғридан тўғри Вашингтонга келади. Трамп Ню-Ёркни тарк этди, сабаби у ҳамкасбини Вашингтонда қарши олиши керак.

Ўзбекистон делегациясига президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бощилик қилмоқда. У 23-сентабр куни сўзга чиқади. Бироқ очилиш сессиясида ҳам қатнашиб, икки томонлама мулоқотлар ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Бош ассамблеяга 18 мингдан ортиқ делегат кириш рухсатномаларини олган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.