“Манчестер Юнайтед” “Челси” футболчисини сотиб олди

“Манчестер Юнайтед” “Челси” футболчисини қўлга киритди

Бразилиялик футболчи Андрей Сантос Лондоннинг “Челси” клубидан “Манчестер Юнайтед”га ўтди. Бу ҳақда манкунианликлар матбуот хизмати ма'лум қилди.

Ма'лум бўлишича, 22 ёшли ярим ҳимоячи билан тузилган шартнома 2031-йил июн ойигача амал қилади.

Аввалроқ трансфер нархи 50 миллион фунт стерлинг (58,5 миллион евро) эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Андрей Сантос 2023-йил январидан буён “Челси”да ўйнаб келаётганди. У клуб сафида жами 47 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўтган мавсумда бразилиялик ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 43 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 4 та ассист қайд этди.

Сантос фаолияти давомида Франсиянинг “Страсбур”, Англиянинг “Ноттингем Форест” ва Бразилиянинг “Васко да Гама” клубларида ҳам тўп сурган.

Трансфермаркт порталига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.