“Манчестер Сити” 140 миллион евролик трансферга тайёрланмоқда — Инсайдер

“Манчестер Сити” 140 миллион евролик трансферга тайёрланмоқда — Инсайдер
“Манчестер Сити” ярим ҳимоя чизиғида жиддий ўзгаришлар қилиш ниятида. Клуб “Челси”дан Энсо Фернандесни сотиб олишни режалаштирмоқда, шу билан бирга Нико Гонсалес билан хайрлашишга тайёр.
Инсайдер Жанлука ди Марсионинг хабарига кўра, ҳар икки трансфер бўйича музокаралар ҳозирда фаол босқичда.
“Шаҳарликлар” Фернандес трансферини шу ҳафта якунлашни мақсад қилган. Айни пайтда “Челси” футболчи учун молиявий талабларини оширди — дастлаб Лондон клуби 120 миллион евролик таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган бўлса, энди 140 миллион евро талаб қилмоқда. Аргентиналик ярим ҳимоячининг ўзи ҳам клубини ўзгартиришга қизиқмоқда ва Энсо Мареска қўл остида фаолиятини давом эттиришга қарши эмас.
Шу билан бирга, “Манчестер Сити” Нико Гонсалесни сотишга яқин турибди. Испаниялик ярим ҳимоячининг “Нюкасл” билан музокаралари муваффақиятли якунланган ва у яқин вақт ичида янги клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Фернандес 2023-йил январидан буён “Челси” сафида тўп сурмоқда. Аргентиналик футболчининг амалдаги шартномаси 2032-йил ёзигача мўлжалланган. Трансфермаркт маълумотларига кўра, 25 ёшли футболчининг бозор қиймати 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

