Маҳаллий

“Мамлакатимиз келажаги нафақат аҳоли сони, балки энг аввало улар қандай имкониятларга эга бўлиши билан белгиланади” — Саида Мирзиёева

“Мамлакатимиз келажаги нафақат аҳоли сони, балки энг аввало улар қандай имкониятларга эга бўлиши билан белгиланади” — Саида Мирзиёева

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан ҳамкорликда демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбирда қатнашди.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг энг муҳим капитали — унинг ёш авлоди.

Бу салоҳият келажакда демографик дивиденд манбаига айланиши учун бугундан бошлаб ҳар бир инсоннинг, айниқса, аёллар ва болаларнинг саломатлиги, таълими ҳамда хавфсизлигига инвестиция киритиш зарур.

“Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз манзилли ва узоқ муддатли бўлишини таъминлаш мақсадида демографик прогнозлаш тизимини йўлга қўйяпмиз ҳамда Демографик дивиденд – 2050 стратегиясини ишлаб чиқишни режалаштиряпмиз. Мамлакатимиз келажаги нафақат аҳоли сони, балки энг аввало улар қандай имкониятларга эга бўлиши билан белгиланади”, – деб ёзди Президент администрацияси раҳбари.

Аввалроқ Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.