Малайзия клуби кетма-кет ғалабалар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Малайзиянинг "Жоҳор" футбол клуби мамлакат чемпионатларида кетма-кет г'алабалар сони бо'йича янги жаҳон рекордини о'рнатди.
Жамоа Малайзия Суперлигасининг 1-турида "Кучинг Сити"ни 3:0 ҳисобида маг'луб этиб, о'зининг кетма-кет 109-г'алабасини қо'лга киритди. Бу натижа билан "Жоҳор" Кот-д'Ивуарнинг "АСЕС Мимозас" клубига тегишли бо'лган ва 1994-йилда якунланган 108 о'йинлик г'алабали сериясини ортда қолдирди.
"Жоҳор" Малайзия чемпионатидаги умумий г'алабалар сони бо'йича ҳам мутлақ рекордчи ҳисобланади. Клуб турнирда 12 марта г'олиб чиққан ва кетма-кет 12 мавсум давомида чемпионликни қо'лга киритган.
Ма'лумот учун, клубнинг то'лиқ номи "Жоҳор Дарул Та'зим" бо'либ, у Малайзиянинг Жоҳор Баҳру шаҳрида ташкил этилган. Жамоа 2013-йилда ҳозирги номини олган ва Жоҳор валиаҳд шаҳзодаси Тунку Исмоил Идрисга тегишли.
"ЖДТ" 2014-йилда хорватиялик мураббий Боян Ходак бошқарувида илк бор Малайзия чемпионлигини қо'лга киритган. 2015-йилда аргентиналик мутахассис Марио Гомес қо'л остида жамоа Малайзия Суперлигаси ва ОФК Кубогида г'олиб чиқди. Шу тариқа "Жоҳор" ОФК Кубогини ютиб, қит'а миқёсидаги совринни қо'лга киритган илк Малайзия клубига айланди.
2014-йилдан 2026-йилгача бо'лган даврда жамоа 12 мавсум кетма-кет Малайзия чемпиони бо'лди. Бунгача мамлакатда ҳеч бир жамоа 1982-йилда лига тизими жорий этилганидан буён чемпионликни икки мартадан ортиқ кетма-кет қо'лга кирита олмаган эди.
"Жоҳор Дарул Та'зим" уй учрашувларини 40 минг томошабинга мо'лжалланган "Султон Иброҳим" стадионида о'тказади.

