Мактаблардаги "Келажак соати" дастури давлат органлари иштирокида янгиланади

"Келажак соати"нинг янгиланган мазмунини ишлаб чиқишда ўқувчиларни касбга йўналтириш, ҳуқуқий, молиявий ва рақамли саводхонлигини ошириш, экологик тарбия ва фуқаролик масъулиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Мактаблардаги "Келажак соати" дастури давлат органлари иштирокида янгиланади

Олий Мажлис Сенати Кенгаши 2026 йил 6 июлда "Умумтаълим мактабларида ўқитиладиган "Келажак соати" машғулотлари ўқув дастурини такомиллаштиришда давлат органлари ва ташкилотларининг иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги КҚ-368-В-сон қарорни қабул қилди.

Ушбу қарорнинг мақсади – умумтаълим мактабларида ўқитиладиган "Келажак соати" дарсларининг мазмунини бойитиш, ўқувчиларда ҳуқуқий, маънавий, молиявий, экологик ва рақамли маданиятни шакллантиришдир.

Ўқув дастурини такомиллаштириш жараёнида давлат органлари ва ташкилотлари иштирок этади. Ҳужжат билан ўқув дастурини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ва ушбу ишларни мувофиқлаштириш учун ищи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

"Келажак соати" ўқув дастурини такомиллаштириш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

• ҳуқуқий, молиявий ва рақамли саводхонликни ошириш;

• соғлом турмуш тарзи, экологик маданият ва фуқаролик масъулиятини ривожлантириш;

• маънавий-ахлоқий тарбияни мустаҳкамлаш ва бошқа йўналишлар.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2026 йил 6 июлдан кучга кирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.