Мактабларда биринчи қўнғироқ янгради — фоторепортаж

Мактабларда илк қўнғироқ чалингани ҳақида фоторепортаж
Ўзбекистоннинг барча мактабларида 2-сентябр куни янги ўқув йилининг бошланишини билдирувчи илк қўнғироқ садолари янгради. Бу йил биринчи синфга қабул қилинган ҳар бир болага “Президент совғаси” топширилди. Ушбу совға 12 турдаги ўқув анжомлари ва ўқувчи сумкасидан иборат бўлди. “Дарё” нашри аввалроқ “Президент совғаси” таркибига нималар кириши ҳақида мақола эълон қилган эди.
Қайд этиш жоизки, 2026-йилда 795 мингдан зиёд бола 1-синфга қабул қилинган. 2026/27-ўқув йилида Ўзбекистондаги жами 10 минг 225 та умумтаълим мактабида 550 мингдан ортиқ ўқитувчи 6,7 миллион нафардан зиёд ўқувчига таълим-тарбия беради.

