Маҳаллий

Мактабгача таълим қамрови 78 фоизга етказилади

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг мактабгача таълим ташкилотларини 2026/2027 ўқув йилига тайёрлаш ва

Мактабгача таълим қамрови 78 фоизга етказилиши кўзда тутилмоқда.

2026/2027 ўқув йилида болаларни мактабгача таълимга жалб этиш даражасини ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг мактабгача таълим ташкилотларини 2026/2027 ўқув йилига тайёрлаш ҳамда болаларни қабул қилиш жараёнини самарали ташкил этишга доир буйруғида қайд этилган.

Ҳужжатга биноан, республикадаги 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган жами 3 миллион 422 минг 932 нафар боладан 2 миллион 670 минг 242 нафарини мактабгача таълим билан қамраб олиш мақсад қилинган. Бу орқали умумий қамров даражаси 78 фоизга етказилади.

Бунга эришиш учун 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар рўйхатга олиниб, боғчалардаги бўш гуруҳлар ва ўринларга жалб қилинади. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари яқин ҳудудлардаги маҳаллаларга бириктирилиб, мактабгача таълимга қамраб олинмаган болаларни жалб этиш чораларини кўради.

Бундан ташқари, "Илк ривожланиш марказлари" фаолиятини йўлга қўйиш ва уларга болаларни қамраб олиш белгиланган. 2026-йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қурилаётган ва реконструксия қилинаётган давлат боғчаларини сентябр-декабр ойларида фойдаланишга топшириш ҳам назарда тутилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.