Лайфстайл

Мактаб бошлангунига қадар фарзандлар билан томоша қилишга арзийдиган 5 та мазмунли мултфилм

Мактаб бошланишига оз қолганида фарзандлар билан бирга кўришга арзийдиган 5 та маъноли мултфилм

Ёзги таътилнинг сўнгги кунлари якунланиб бормоқда, болалар эса янги ўқув йилига тайёргарлик кўришмоқда. Бу даврда ота-оналар учун энг муҳим масалалардан бири – фарзандларига фойдали, тарбиявий ва шу билан бирга қизиқарли машғулот топишдир. Китоб ўқиш, ўйинлар ўйнаш билан бир қаторда, маъноли мултфилмлар томоша қилиш ҳам боланинг дунёқарашини бойитади, тасаввурини кенгайтиради ва уларни мактаб ҳаётига руҳан тайёрлайди.

**“Валл-И” (2008)**

Ушбу анимацион филмда инсоният Ерни тарк этиб, космосга учиб кетади. Кичкина Валл-И эса сайёрани ахлатдан тозалайдиган ягона роботга айланади. Бироқ робот уни келажакда қандай воқеалар кутаётганини билмайди. Мултфилм давомида Валл-И янги дўстлар билан учрашади, космосга учади ва ҳатто “Аксиома” лайнери орқали Ерни тарк этган инсонларни ортга қайтаради. Шунингдек, Валл-И Ерга инсоният учун ушбу сайёра яроқлилигини текшириш учун юборилган бошқа робот – Эвани севиб қолади.

**“Қалб” (2020)**

“Қалб” мултфилмининг бош қаҳрамони – жазз ижрочиси сифатида ёрқин карьерага эга бўлишни мақсад қилган мусиқа ўқитувчиси Жо Гарднердир. Тасодифан унда ажойиб имконият – энг таниқли саксофончи билан бир саҳнада мусиқа ижро этиш пайдо бўлади. Афсуски, айнан ўша куни кутилмаган ҳодиса рўй беради – Жо вафот этади. Қаҳрамон яшашга бўлган истаги билан ўлимга қарши курашишга, руҳини ўз танасига қайтаришга уринади. Ҳаёт учун кураш тасвирланган ўлим ҳақидаги “Қалб” мултфилмида ер юзи ва нариги дунёни тасвирлашда рамзий маънога алоҳида эътибор қаратилган. Мултфилм муаллифлари бу орқали ҳаётдан маъно ўткинчи “касб”ни эгаллаш эмас, балки шунчаки яшамоқликдир, демоқчи бўлган.

**“Бошқотирма” (2015)**

Мултфилм оиласи тўсатдан она шаҳри Миннесотадан Сан-Франсискога кўчиб ўтганда қийинчиликни бошдан кечираётган 11 ёшли Райли ҳақидадир. Унда Райлининг онгида рўй бераётган воқеалар ва қаҳрамонлар тилга киради. Режиссёр Пит Доктер ушбу лойиҳада инсониятнинг ҳиссиётлар дунёсига кўпроқ эътибор қаратади. Райлининг ичида қувонч, қайғу, нафрат, ғазаб ва қўрқув ҳислари ўзаро сўзлашади ва қаҳрамон ҳаётини қисман бошқаради.

**“Бошқотирма-2” (2024)**

Ҳаётда ҳар биримиз дуч келадиган ҳис-туйғулар ҳақидаги ҳикоянинг давомида ҳам худди ўша қаҳрамонлар экранда гавдаланади, аммо эндиликда орадан икки йил ўтган ва Райли 13 ёшда бўлади. Атиги бир кунда қизнинг шахсиятидаги асосий ҳис-туйғулари – қувонч, қайғу, ғазаб, қўрқув ва жирканишнинг кундалик тарзи ўзгариб кетади. Эрталаб Райли бошқа одам бўлиб уйғонади. Энди унинг юзида барча ўсмирларга хос бўлган ҳуснбузарлар билан бирга норозиликнинг ўзига хос ифодаси бор. Ўсмирлик Райлига ташвиш туфайли бошқа яна бир нечта ҳис-туйғуларни тақдим этади.

**“Лео” (2023)**

Бош қаҳрамон – ўрта мактаб биология хонасининг террариумида яшовчи кичик калтакесакдир. Лео исмли калтакесак кўп йиллар давомида озод бўлишни ва саҳрода яшашни орзу қилади. Бироқ кунларнинг бирида унинг бор-йўғи бир йил умри қолганини билиб олади. Лео шунда зудлик билан йиллар орзу қилган режасини амалга оширишга қарор қилади. Ўқувчиларга биология хонасида яшовчи барча жонзотларни уйга олиб кетишга рухсат берилади. Айни пайтда Лео тасодифан гапириш қобилиятини болаларга ошкор қилади ҳамда улар билан мулоқот қилиб, ўқувчиларга атрофдаги дунёни яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Шундай пайтда бош қаҳрамон умрида биринчи марта ўзини бахтли ва кимгадир керакли ҳис қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.