Дунё

“Макка алянси кутилганидан тезроқ ҳаракат қиляпти” - сиёсацҳунос

Макка пакти имзоланганидан уч ҳафта ўтиб, у расман “Макка мудофаа алянси” номини олди. Ар-Риёдда котибият ташкил этилиши ва Покистон вакилининг бош котиб этиб тайинланиши алянснинг доимий мудофаа тузилмаси сифатида шаклланаётганини кўрсатмоқда. Бангладеш бу алянсга қўшилиш истагини билдирган илк давлатлардан бири бўлди.

“Макка алянси кутилганидан тезроқ ҳаракат қиляпти” - сиёсацҳунос

Макка пакти имзоланганидан уч ҳафта ўтгач, у расман “Макка мудофаа алянси” номини олди. Ар-Риёдда котибиятнинг ташкил этилиши ва Покистон вакилининг бош котиб этиб тайинланиши алянснинг доимий мудофаа тузилмаси сифатида шаклланаётганидан дарак бермоқда. Бангладеш эса бу алянсга қўшилиш истагини билдирган илк давлатлардан бири бўлди.

- Макка пакти энди расман “Макка мудофаа алянси” деб аталди. Ташкилотнинг кейинги босқичи қандай бўлади, бу мавзу атрофида жараёнлар қандай кетяпти?

Шавкат Икромов: 7-август куни имзоланган Макка пактида уч давлат иттифоқининг қандай номланиши борасида ҳали якуний қарор қабул қилинмаган эди. Шу сабабли дастлаб кўпчиликда бу Покистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги аввалги келишувлар сингари навбатдаги ҳарбий иттифоқ бўлиб қоладими ёки институционал тузилмага айланадими, деган савол туғилганди. Аммо жараён кутилганидан тезроқ кечди. 31-август куни Истанбулда алянсга расмий ном берилди. Энг муҳими, унинг ташкилий механизмлари ҳам шакллантирила бошланди. Ар-Риёдда котибият ташкил этилиши белгиланди ва Покистон вакили уч йил муддатга котиб этиб тайинланди.

Бу қадамлар томонларнинг нияти жиддий эканини кўрсатади. Гап оддий сиёсий ёки ҳарбий келишув ҳақида эмас, балки уни барқарор институционал тузилмага айлантириш жараёни ҳақида кетмоқда. Котибиятнинг ташкил этилиши ва котиб тайинланиши алянс халқаро ташкилотларга хос бошқарув механизмларини шакллантираётганини кўрсатади.

Алянснинг кенгайиши масаласи ҳам кун тартибида. Ҳозир энг кўп тилга олинаётган давлатлардан бири — Бангладеш. Келишувда ташкилот бошқа давлатлар учун ҳам очиқ экани қайд этилгани сабабли, Бангладеш алянсга қўшилиш истагини билдирган илк давлатлардан бири бўлди.

Бангладеш ҳарбий ва демографик салоҳият жиҳатидан кичик давлат эмас. Унинг иқтисодиёти ҳали ривожланаётган бўлса-да, ўсиш суръати юқори давлатлардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, мамлакат минтақадаги уруш ва низолар тарихини яхши билади. Бангладеш 1971-йилда Покистондан ажралиб, мустақил давлат сифатида шаклланган. Бугунги кунда у сезиларли ҳарбий салоҳиятга эга ва Саудия Арабистони билан яқин алоқаларни сақлаб келади. Шу сабаб Бангладешнинг алянсга қўшилиши ташкилотнинг географик ва ҳарбий салоҳиятини сезиларли даражада кенгайтириши мумкин.

Яна бир муҳим масала — Мисрнинг позицияси. Қоҳира ҳозирча алянсга қўшилиш борасида якуний қарор қабул қилгани йўқ. Миср томони аввало ташкилот қандай шаклланиши ва ривожланишини кузатишини билдирди. Шунга қарамай, Мисрнинг келажакда алянсга қўшилиш эҳтимолини инкор этиб бўлмайди. Миср ва Саудия Арабистони узоқ йиллардан бери яқин муносабатларни сақлаб келади. Туркия ва Миср эса сўнгги йилларда муносабатларни босқичма-босқич тикламоқда. Покистон ва Миср ўртасидаги алоқалар ҳам яхши.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.