“Мажбурий меҳнат ва одам савдоси” – Кореяда ўзбекистонлик муҳожирлар ҳуқуқи жиддий муҳокамаларга сабаб бўляпти
Жанубий Кореяда Ўзбекистондан Э-9 визаси асосида юборилган меҳнат мигрантлари билан тузилган шартномалар катта муҳокамаларга сабаб бўляпти. Ищилардан ёздириб олинган кафолат тилхатига кўра, улар иш жойини ўзгартирган тақдирда ҳар ой 2000 доллар жарима тўлашга мажбур бўлади. Фаоллар бундай талабни иқтисодий ва руҳий жиҳатдан босим ўтказиш деб баҳоламоқда.

**Кореяда ўзбекистонлик муҳожирлар ҳуқуқлари: мажбурий меҳнат ва одам савдоси бўйича жиддий муҳокамалар**
Ўзбекистондан Жанубий Кореяга меҳнат муҳожирларини ташкилий тарзда юбориш тизимидаги коррупсия бўйича кенг кўламли текширувлар давом этаётган бир пайтда, Кореянинг ўзида ҳам бу масала қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
**"2000 долларлик" жарима**
Жанубий Корея оммавий ахборот воситалари томонидан ошкор қилинган ҳужжатларга кўра, Э-9 визасига эга ўзбекистонликлар ўз ватанини тарк этишдан аввал Ўзбекистон Миграция агентлиги билан махсус шартнома ва унга илова қилинган кафолат тилхатларини имзолашга мажбур бўлганлар. Танқидчиларнинг фикрича, бу ҳужжатларнинг ҳуқуқий таҳлили уларнинг бир томонлама эканлигини ва ищини иқтисодий жиҳатдан қул қилиб қўйишга қаратилганлигини кўрсатади.
Шартноманинг энг мунозарали банди шундан иборатки, агар мигрант Кореядаги иш берувчи ҳамда Ўзбекистон Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси ёзма розилигисиз ўз иш жойини ўзгартирса, унга ҳар ой 2000 доллар миқдорида жарима солинади. Энг ажабланарлиси, бу жариманинг юқори чегараси белгиланмаган бўлиб, санксия ищи Ўзбекистонга қайтиб келгунига қадар ҳар ой ҳисобланишда давом этаверади.
Шартномага нисбатан энг катта эътирозлардан яна бири – иш жойини ўзгартиришга ищининг ўзи сабабчи бўлмаган вазиятларда ҳам жарима қўлланишидир. Прессиан нашрининг қайд этишича, ищилар ўз хоҳиши билан эмас, масалан, мажбурий бўшатилиши ёки иш етишмагани сабабли компанияни тарк этишга мажбур бўлган ҳолатларда ҳам уларга молиявий жазо юклатилган.
Kun.uz'нинг эътибор қаратишича, 2024-йилнинг ноябр ойида Миграция агентлигининг расмий саҳифасида эълон қилинган постда ҳам қоидалар қаттиқлашгани келтирилган. Хусусан, иш жойларини асоссиз ва Кореядаги ваколатхона билан келишмаган ҳолда ташлаб кетганлардан 2000 доллар миқдорида жарима ундирилиши қайд этилган. Бу хорижлик иш берувчиларда ўзбекистонлик ищиларга нисбатан салбий фикр уйғотишга қарши чора сифатида изоҳланган.
**Ходимнинг ўлими**
2026-йил 18-июл куни Улсан шаҳридаги Ҳюндаи Ҳеавй Индустриес кемасозлик заводида 26 ёшли ўзбекистонлик йигит Б. фожиали тарзда ҳалок бўлган. У кемани силлиқлаш ишларини бажараётган пайтда ўзи турган кўтарувчи мослама билан ҳавоза орасида қисилиб қолган.
Вафот этган ищининг ҳамкасблари Прессиан нашри мухбирига айтишича, марҳум йигит аввал ҳам бир неча бор жароҳат олган ва шундан кейин кемасозлик заводида ишлашдан қўрқиб қолган. У иш шароити хавфли, маош эса кам бўлгани сабаб бошқа заводга ўтишни доимий равишда хоҳлаб келган. Бироқ катта жарималар сабабли тўсиқларга дуч келган.
20-июл куни Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхона раҳбари Нурматжон Комилов Ҳюндаи Ҳеавй Индустриес'нинг Улсандаги ётоқхонасига борган. Учрашувда ищилар ўз норозилигини қатъий тарзда билдиришган. Улар: “Агар у ҳеч бўлмаганда бир марта бошқа заводга ўтиш имконига эга бўлганида, вафот этмаган бўларди”, дея эътироз билдиришган ва адолациз келишувни ҳал қилиб беришни талаб қилишган.
Воқеа жойида бўлган Ҳюндаи Ҳеавй Индустриес ҳузуридаги Ички пудрат бўлими вакили Ким Сонг Ҳуннинг айтишича, 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик ищи ўз норозилигини очиқчасига билдирган. Унинг сўзларига кўра, Миграция агентлиги ҳатто субпудратчи томонидан ишдан бўшатилганлардан ҳам жарима тўлашни талаб қиляпти. Унинг фикрича, бу амалда ищиларга: “Улсандаги Ҳюндаи Ҳеавй Индустриесъдан ҳеч қачон кетмайсан”, дейиш билан баробар.
А. исмли ищи ҳам муаммо жиддийлигини таъкидлаган. “Турли ҳолатлар бор: айримларнинг соғлиғи бу ишга тўғри келмаяпти, баъзи компанияларда эса ишнинг ўзи йўқ. Бироқ, бундай сабаблар умуман инобатга олинмаяпти”, деган у.
**Тажриба лойиҳаси**
Кемасозлик саноатидаги кадрлар инқирозини ҳал қилиш мақсадида, Улсан шаҳри маъмурияти ва Жанубий Корея Бандлик ва меҳнат вазирлиги ҳамкорлигида “Кемасозлик саноати учун мослаштирилган хорижий ищи кучини тайёрлаш бўйича тажриба лойиҳаси” ишлаб чиқилган. Мазкур лойиҳа доирасида тажриба ўтказиш учун Ўзбекистон билан ташкилий миграция соҳасидаги ҳамкорлик танлаб олинган.
Ҳюндаи Ҳеавй Индустриес корпорациясининг бевосита ёрдами ва Улсан шаҳри маъмуриятининг 1 миллиард вонлик молиявий кўмаги остида, Фарғона вилоятида “Улсан глобал кадрлар тайёрлаш маркази” ташкил этилган. 2026-йил июн ойига қадар мазкур дастур доирасида қарийб 380 киши ишга олиб келинган.
Прессиан 27-июл куни Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси вакили билан телефонда гаплашган. Вакилнинг сўзларига кўра, корхона фаолиятини тўхтатган ҳолатларда, шунингдек, умуртқа диски чурраси каби касалликлар сабаб ишлашни давом эттиришнинг имкони бўлмаган ҳолатларда ва тиббий хулоса тақдим этилса, шартномага имзо чекиб келган мигрантларга ҳам иш жойини ўзгартиришга рухсат берилади. У бундай мазмундаги шартнома нима учун тузилганлиги ҳақидаги саволга жавобан сўнгги йилларда ноқонуний қолиб кетиш билан боғлиқ ҳолатлар кўпайгани ҳамда давлатнинг халқаро имиджини сақлаб қолиш зарурати ҳақида гапирган.
**Филиппинлик ищилар билан боғлиқ ҳолат**
Жанубий кореялик адвокат Чо Жеонг Гю мазкур вазиятни “мажбурий меҳнат ва одам савдосига тенг”, дея баҳолаган. Унинг сўзларига кўра, бу – Корея қишлоқ хўжалиги соҳасига Филиппиндан ёлланган ищилар 2022-йилда дуч келган “қочиб кетишни кафолатловчи депозитлар” тизимига ўхшайди.
2022-2024 йилларда Буео ва бошқа бир нечта Жанубий Корея муниципалитетлари Филиппин маҳаллий ҳукуматлари билан тўғридан тўғри шартномалар тузиб, ищилар олиб келган. Бироқ, муҳожирларнинг оммавий равишда иш жойини ташлаб, ноқонуний мигрантларга айланиб кетишининг олдини олиш мақсадида муниципалитетлар “чиқиб кетиш кафолати” амалиётини жорий қилади. Бунда ищилар ойлик маошининг 60 фоизи музлатилиб, махсус ҳисобвараққа ўтказиб борилган ва бу маблағ уларга ватанига қайтаётгандагина берилиши белгиланган. Бошқа ҳолатларда, воситачи брокерлар ищиларнинг паспортлари ва банк карталарини тортиб олган ҳолда фаолият кўрсатган.
2024-йил октябр ойида Жанубий Корея Инсон ҳуқуқлари миллий комиссияси мазкур амалиёт юзасидан ўзининг якуний хулосасини эълон қилди. Комиссия қарорига кўра, маошни ушлаб қолиш, паспортларни олиб қўйиш ёки қочиб кетмаслик учун катта миқдорда кафолат пули талаб қилиш – “меҳнат эксплуатацияси мақсадидаги одам савдоси” ҳисобланади.
Ўзбекистонлик Э-9 ищиларининг 2000 долларлик жарима тилхатлари ҳам моҳиятан филиппинлик ищиларнинг “чиқиб кетиш кафолати” билан айнан бир хил механизм эканига урғу бериляпти. Ҳуқуқ фаоллари катта жарималар солиш орқали ищини битта компанияга боғлаб қўйишни иқтисодий назорат воситаси, қочиб кетганларнинг Ўзбекистондаги оила аъзоларига босим ўтказилишини эса руҳий назорат воситаси сифатида малакалаган. Таъкидланишича, бу – “одам савдоси қурбонларини аниқлаш мезонлари”га мос келади.
Ищиларнинг бевосита хизматидан фойдаланаётган Ҳюндаи Ҳеавй Индустриес корпорацияси можаро юзасидан изоҳ берар экан, жарима тилхатлари ҳақида мутлақо бехабар бўлганини ва бу жараёнда иштирок этмаганини таъкидлаган. Компаниянинг фикрича, бу ҳужжатлар Ўзбекистон ҳукуматининг хориждаги ўз фуқароларини бошқариш бўйича ички сиёсати ҳисобланади ва корпорация бунга аралашиш ҳуқуқига эга эмас.
Жанубий Корея Металлургия ищилари касаба уюшмаси эса кескин баёнот билан чиқди. Унда таъкидланишича, “Улсан модели”ни ишлаб чиққан ва ундан энг кўп фойда кўраётган Улсан шаҳри ва Ҳюндаи корпорацияси ўзларини четга олиши мутлақо мантиқсиздир. Ищилар айнан улар яратган тизим орқали келтирилган.
**Жанубий Корея ҳукумати аралашуви**
Гендер тенглиги вазирлиги ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг босими остида Корея Бандлик ва меҳнат вазирлиги юқоридаги ҳолатга жиддий эътибор қарата бошлади. Вазирликнинг 8-август куни эълон қилинган баёнотида мазкур масала Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси ҳамда Миграция агентлигининг ваколатхонаси билан биргаликда ўрганилаётгани қайд этилган.
Шунингдек, 6-август куни Корея Меҳнат ва бандлик вазирлиги Режалаштириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари ҳамда Ўзбекистон бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари ўртасидаги учрашувда мазкур тартибнинг адолацизлиги ва уни зудтар такомиллаштириш талаби илгари сурилган.
“Ўзбекистон ҳукуматидан имкон қадар тезроқ расмий ҳужжат юбориб, муаммони бартараф этишни талаб қиламиз. Шунингдек, Ўзбекистон томонининг кўраётган чораларини доимий равишда кузатиб борамиз ва вазиятдан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрамиз”, дейилган Корея меҳнат вазирлиги баёнотида.
Ўз навбатида, Гендер тенглиги вазирлиги ҳам ўзбекистонлик мигрант ищиларнинг Э-9 визаси орқали мамлакатга кириб келишида одам савдоси аломатлари борлигини қайд этган.

