Мадонна 67 ёшида тарихий рекорд ўрнатиб, Тҳе Беатлес гуруҳига тенглашди

Мадонна 67 ёшида тарихий рекорд ўрнатиб, Тҳе Беатлес гуруҳига тенглашди. Ўз биографик филмини суратга олишни тўхтатгач, Мадонна янги тарих яратишга қарор қилди ва мусиқа саноатини забт этди. Пеопле нашрининг хабарига кўра, унинг “Сонфессионс ИИ” албоми “Биллбоард” чартида тарихий рекорд ўрнатди.

Юлдузнинг янги албоми “Биллбоард 200” рейтингида биринчи ўринни эгаллади ва бу поп-юлдузнинг ушбу чартда пешқадамлик қилган 10-пластинкасига айланди. Ушбу кўрсаткич бўйича 67 ёшли санъаткор афсонавий “Тҳе Беатлес” гуруҳига тенглашди.

Эслатиб ўтамиз, “Сонфессионс ИИ” релизи 3-июл куни бўлиб ўтганди. Пластинка 2005-йилда чиққан машҳур “Сонфессионс он а Дансе Флоор” албомининг узоқ кутилган давоми бўлди. Албомни танқидчилар ҳам, тингловчилар ҳам юқори баҳолади. Энди ҳатто Мадоннага 16 йиллик танаффусдан сўнг “Гремми”ни қўлга киритиши ҳам башорат қилинмоқда. Қўшиқлардан бирида юлдузнинг актёр Шон Пенн билан ўтмишдаги муносабатларига доир қизиқарли ишоралар ҳам сезилган.

Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.