Сиёсат

Маданий мерос агентлигининг ваколатлари кенгайтирилди

Ўзбекистонда маданий мерос соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун қабул қилинди. Унга мувофиқ, Маданий мерос агентлигининг моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва давлат назоратини амалга ошириш бўйича ваколатлари аниқлаштирилди.

Маданий мерос агентлигининг ваколатлари кенгайтирилди. Бу ҳақда «Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун (ЎРҚ–1160-сон, 2026 йил 23 июл) билан маданий мерос соҳасидаги давлат бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган қатор нормалар жорий этилгани маълум қилинди.

Қонунга мувофиқ, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, Маданий мерос агентлиги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Шунингдек, агентлик маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланишга оид давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади.

Янги ваколатлар доирасида моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб этиш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳам агентлик зиммасига юклатилди.

Бундан ташқари, Маданий мерос агентлиги моддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш ваколатига ҳам эга бўлди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.