Маҳаллий

Маданий мерос агентлиги Адабиёт музейи атрофидаги вазиятга изоҳ берди

Давлат адабиёт музейи учун Янги Тошкентда янги бино қурилмоқда, унга қадар музейдаги маданий бойликлар вақтинча иккита муассасага кўчириляпти. Навоий кўчасидаги тарихий бино эса узоқ йиллардан бери шу бинода фаолият юритиб келган Давлат ёшлар театрига берилган ва таъмирлашга тушган. Обьект эгасининг ўзгариши – унинг маданий мерос сифатида муҳофаза этилишига таъсир кўрсатмайди.

**Маданий мерос агентлиги Адабиёт музейи атрофидаги вазиятга изоҳ берди**

Ижтимоий тармоқларда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи биноси сирли тарзда бошқа ташкилотга бериб юборилаётгани ва маданий мерос обьектига зарар етиши хавфи борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. 16-октабр куни Маданий мерос агентлиги бу хабарлардан сўнг ўрганиш ишлари олиб борилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчаси 69-уй манзилида жойлашган бино маданий мерос обьектлари миллий рўйхатига киритилган бўлиб, давлат муҳофазасига олинган.

Бино ҳукумат қарори билан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Давлат ёшлар театрига текин фойдаланишга берилган.

“Бу обьектнинг бошқа фойдаланувчига ўтказилиши унинг “маданий мерос обьекти” мақомини мутлақо ўзгартирмайди.

“Маданий мерос обьектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, моддий маданий мерос обьектининг фойдаланувчиси ёки мулкдори ким бўлишидан қатъи назар, унинг ташқи ва ички кўринишини обьект паспортига киритилган муҳофаза мазмуни маълумотларига мувофиқ ҳолда сақлаш мажбурияти ўз кучида қолади. Фойдаланувчи ўзгариши ҳуқуқий мажбуриятларни бекор қилмайди, балки янги фойдаланувчи (театр) зиммасига юклайди.

Мазкур обьект тарихан ва архитектуравий жиҳатдан “Рус ёш томошабинлар театри биноси” сифатида барпо этилган бўлиб, Давлат ёшлар театри узоқ йиллардан буён ушбу мажмуанинг бир қисмида фаолият юритиб келади. Бино ҳукуматнинг ХДФУ (Хизмат доирасида фойдаланиш учун) қарори билан театрга берилганининг сабаби - мазкур мажмуани ягона маданий-театр мажмуаси сифатида сақлаб қолиш ва театрнинг кенгайган эҳтиёжлари (репетиция заллари, грим хоналари, декорация устахоналари) учун шароит яратишдир”, – дейилади Маданий мерос агентлиги изоҳида.

Таъкидланишича, қонунчиликка мувофиқ, давлат кўчмас мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обьектларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ёки текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктириш Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади. Бино маданий мерос обьектлари рўйхатида бўлгани билан.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.