“Лугано” Конференсиялар Лигаси гуруҳ босқичига йўл олди, Беҳрузжон Каримов захирадан майдонга тушди

"Лугано" Конференсиялар Лигаси гуруҳ босқичига чиқди, Беҳрузжон Каримов захирадан майдонга тушди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Беҳрузжон Каримов Швейсариянинг "Лугано" клуби билан УЕФА Конференсиялар Лигасининг асосий босқичига йўлланма олди.
Саралаш плей-офф босқичининг жавоб ўйинида "Лугано" Исроилнинг "Маккаби Тел-Авив" жамоаси билан тўқнаш келди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди, натижада Швейсария клуби икки ўйин натижасига кўра рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиннинг 58-дақиқасида "Лугано" ҳимоячиси Маттиа Занотти қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 69-дақиқада "Маккаби" футболчиси Дор Перец пеналтидан гол уриб, ҳисобни очди. 79-дақиқада Дерек Монкада мувозанатни тиклади. Бу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгаришсиз қолди.
Беҳрузжон Каримов 82-дақиқада Ренато Штеффен ўрнига майдонга тушди ва ўзини яхши кўрсатди.
Жамоаларнинг Луганода ўтказилган дастлабки учрашувида "Лугано" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Маълумот учун, ЙЧЛ умумий гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 28-август куни Монако шаҳрида бўлиб ўтади. Мусобақанинг умумий гуруҳ босқичи эса 15-октябр куни бошланади.

